17.05.2026
Тошкентда Давлат аудитини рақамлаштириш ва сунъий интеллектга бағишланган халқаро конференция ўтказилади
2026 йилнинг 21–24 май кунлари Тошкент шаҳрида “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтиши маълум қилинади.

Конференциянинг асосий мақсади — давлат аудит соҳасида рақамли технологиялар, Big Data ва сунъий интеллектни қўллаш бўйича халқаро тажриба алмашиш, ёш аудиторларнинг рақамли таҳлил кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида АЗОСАИ ва ИНТОСАИ халқаро ташкилотлари доирасида ташкил этилмоқда.
Конференцияда 30 дан ортиқ давлатлар Олий аудит органлари ва халқаро ташкилотлар иштирок этиши кутилмоқда.
Конференция доирасида қатор тематик сессиялар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, тадбирда давлат аудитида рақамли трансформация, сунъий интеллект технологиялари, масофавий аудит, автоматлаштирилган назорат тизимлари ҳамда киберхавфсизлик масалалари муҳокама қилинади.
Эътиборлиси шуки, мазкур конференция Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тарихида АЗОСАИ ва ИНТОСАИ доирасида илк бор шундай кенг қамровли халқаро форматда ўтказилмоқда.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_8f3d31eebeccb5adf251c2a4.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи
1521
21.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_24c7bc6272f538286fe1870d.jpg)
Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича ўқув семинари
2011
11.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_74424cc4d871d936961aa303.jpg)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “2026 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ ВА 2026 ЙИЛ УЧУН БЮДЖЕТНОМА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ХУЛОСАСИ ЮЗАСИДАН
4235
20.04.2026
Ҳисоб палатасига Словения Республикаси Олий аудит органи делегацияси ташриф буюрди
936
20.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5c8f21c8e004467c7e1ac669.jpg)
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан Ҳисоб палатаси ходимлари тақдирланди
571
27.08.2026