24.06.2026
Бразилияда бўлиб ўтган ИНТОСАИ ишчи гуруҳи йиғилишида Ҳисоб палатасининг вакили иштирок этди
Бразилия Федератив Республикасининг Бразилиа шаҳрида 2026 йилнинг 16–19 июнь кунлари ИНТОСАИ Қазиб олиш саноатини аудит қилиш бўйича ишчи гуруҳининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилиш Бразилия Федерал Ҳисоб суди (Олий аудит органи) ва Ишчи гуруҳ раиси Уганда Бош аудитори томонидан биргаликда ташкил этилди. Унда 30 дан ортиқ мамлакатнинг Олий аудит органлари вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходими Ш. Умедиллаев ҳам иштирок этди.
Йиғилишнинг асосий мавзуси «Энергетик ўтишда муҳим аҳамиятга эга минераллар: глобал тенденциялар ва бошқарув учун оқибатлар» деб белгиланди.
Тадбир доирасида S&P Global Energy компанияси томонидан энергетик ўтиш учун муҳим аҳамиятга эга минералларнинг жаҳон бозоридаги тенденциялари, электромобиллар ва аккумулятор технологияларига бўлган талабнинг ўсиши ҳамда Олий аудит органларининг минерал ресурсларни бошқаришдаги роли ҳақида асосий маъруза тақдим этилди.
Шунингдек, Бразилиянинг Нефт, табиий газ ва биоёқилғи миллий агентлиги (ANP) ҳамда Бразилия Нефт, газ ва биоёқилғи институти (IBP) мутахассислари томонидан Бразилиянинг нефт-газ соҳасини бошқариш тажрибаси тақдим этилди.
Хусусан, хорижий компаниялар фаолиятини назорат қилиш, маҳсулот тақсимлаш шартномалари (PSA) доирасида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, харажатларнинг асослилигини текшириш тартиб-таомиллари ва маҳаллий таркиб талаблари муҳокама қилинди.
Халқаро денгиз тубини мувофиқлаштириш органи (ISA) вакили томонидан халқаро сувларда денгиз тубидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича янги тенденциялар ва бошқарув масалалари ҳақида махсус машғулот ўтказилди.
Бу мавзу Ўзбекистон каби қуруқликда қазиб олиш фаолиятини амалга оширувчи мамлакатлар учун алоҳида аҳамият касб этади, чунки кенг кўламли денгиз туби қазиб олиши жаҳон хом ашё нархларига таъсир кўрсатиши мумкин.
ИНТОСАИ минтақавий ташкилотлари вакиллари ўз минтақаларида қазиб олиш саноатини аудит қилиш соҳасидаги ташаббуслар ҳолати ҳақида маълумот тақдим этди.
Йиғилиш доирасида Ишчи гуруҳининг 2026–2028 йилларга мўлжалланган янги Иш режаси лойиҳаси муҳокама қилинди ва устуворликлар белгилаб олинди.
Тадбир қазиб олиш саноати аудити соҳасида халқаро тажриба алмашиш, энергетик ўтишда Олий аудит органларининг ролини кучайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг халқаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_44d17df107f8cfa422b956e6.png)
Ҳисоб палатаси INTOSAIнинг Big Data бўйича ишчи гуруҳига аъзо бўлди
506
17.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_803e686b67c15fd40f124d27.jpg)
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти аудити якунлари
1355
25.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4312aac0e6a46ddef374b390.jpg)
Халқ банкида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратилиши масофавий аудитдан ўтказилди
2155
09.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_186f354188813d2f30c91e61.jpg)
ХХV ИНКОСАИ кун тартибида сунъий интеллект технологияларини аудитда қўллаш масалалари
1997
30.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0161eda03a9ac89d4dddf55e.jpg)
Ўзбекистон Президенти барқарор ривожланишни таъминлаш учун тинчлик ва ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади
2606
11.12.2025