Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

26.05.2026

Уммон давлати делегациясининг ўтказилган халқаро конференция бўйича фикрлари

Ўзбекистонда “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусида ўтказилган халқаро конференция доирасида иштирок этган Уммон давлати делегацияси вакили Муҳаммад Зоҳир мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат бошқарувидаги очиқлик ҳамда халқаро ҳамкорликнинг юқори даражада эканлигини алоҳида эътироф этди.

Вакилнинг таъкидлашича, конференция юқори савияда ва бугунги куннинг энг долзарб мавзусида ташкил этилган. Иштирокчилар учун барча зарур шароитлар яратилган ва Ўзбекистон халқининг меҳмондўстлиги ҳамда самимий муносабати вакилда катта таассурот қолдирган.


Тадбир давомида олий аудит муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, шаффофликни таъминлаш ва замонавий аудит механизмларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.


Хусусан, 2027 йилда Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган халқаро конференция доирасида икки томонлама учрашувларни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.


Муҳаммад Зоҳир конференция давомида рақамли аудит, давлат молиявий назорати ҳамда замонавий технологияларни қўллаш бўйича тақдимотлар катта қизиқиш уйғотганини билдирди.


Шу билан бирга, Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг Масофавий маркази фаолиятини юқори баҳолаб, унинг замонавий ахборот технологиялари асосида ташкил этилгани, тезкор таҳлил, мониторинг ва аудит жараёнларини самарали бошқариш имкониятлари алоҳида эътироф этилди.


Делегация вакили IT аудит соҳасида сунъий интеллект ва Big Data технологияларидан кенг фойдаланиш, киберхавфсизлик аудитини ривожлантириш, рақамли хавфларни баҳолаш ҳамда аудиторлар учун махсус IT ўқув дастурларини ташкил этиш бўйича ўз таклифларини билдирди.


Шунингдек, бундай халқаро конференциялар давлат аудит тизимларини янада ривожлантириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлади.


Ўз навбатида Уммон вакили тадбир ташкилотчиларига юқори савиядаги меҳмондўстлик ва эҳтиром учун миннатдорчилик билдирди.


img