28.12.2025
2026 ЙИЛ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШДА ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ХУЛОСАЛАРИ ТАҚДИМ ҚИЛИНМОҚДА
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Бюджет кодекси талабларига мувофиқ, Ҳисоб палатаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарнинг 2026 йил учун маҳаллий бюджет лойиҳалари бўйича хулосалар тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон Фармонига асосан мазкур хулосалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари мажлисларида Ҳисоб палатаси масъул вакиллари иштирокида муҳокама қилиниши белгиланган.
Шу муносабат билан 2025 йилнинг 27–29 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди. Ушбу сессияларда Ҳисоб палатасининг 2026 йил маҳаллий бюджет лойиҳалари юзасидан тайёрланган хулосалари муҳокама қилиниб, уларда белгиланган таклиф ва тавсиялар кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.
Муҳокамалар давомида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш орқали маҳаллий бюджетлар даромад базасини кенгайтириш, юридик шахсларни соғломлаштириш, қўшимча солиқ манбалари ва иш ўринларини яратиш имкониятлари алоҳида қайд этилди. Шунингдек, бюджет харажатларини режалаштиришда давлат ва ҳудудий дастурлар, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ҳамда коммунал хизматлар харажатларининг асосли ва мутаносиб режалаштирилишига эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 252-сон Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди. Унга мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 23 та вазирлик ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида Ҳисоб палатасининг вакили сифатида бош инспектор фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган.
Мазкур Фармон доирасида бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, ташқи қарз маблағлари, инвестиция дастурлари ва субсидиялар ҳисобидан амалга оширилаётган харажатларнинг мақсадли, самарали ва тежамкорлик тамойили асосида сарфланиши устидан назоратни кучайтириш вазифалари белгиланди.
Сессиялар якунларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Ҳисоб палатаси хулосаларида акс этган тавсия ва кўрсатмалар инобатга олиниб, 2026 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини тасдиқлаш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ad55a5e1d1c03a8c4ebf8e27.jpg)
Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий аудит органлари ўртасида параллел аудит масалалари муҳокама қилинди
766
09.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d17f97d1789f381415263b74.jpg)
Ўзбекистон Президенти Япония бизнеси билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди
1775
20.12.2025
Венгрия Олий аудит органи аудиторлари томонидан Ҳисоб палатаси учун вебинар ўтказилди
2627
11.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_69a1d21cf83fbc2a0677112b.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
895
18.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dae02bdf9af049ba9d4d653e.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
603
01.06.2026