17.09.2025
Тижорат банкларида муаммоли кредит қарздорликлари масофавий аудитдан ўтказилди
Ҳисоб палатаси томонидан тижорат банкларида муаммоли кредит қарздорликларини (NPL) қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати масофавий аудитдан ўтказилди.

Маълумот учун: Тижорат банкларининг активлари 2025 йилнинг 1 август ҳолатига 852,4 трлн сўмни ташкил қилиб, 553,1 трлн сўми (65%) давлат улуши мавжуд 9 та банкларга ҳамда 299,2 трлн сўми (35%) бошқа банкларга тўғри келади. Тижорат банкларининг кредит портфели 576,2 трлн сўмни ташкил қилиб, шундан 392,5 трлн сўм қисми (68%) давлат улуши мавжуд банкларга тўғри келади. Жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Банкларнинг активлари 83,1 трлн сўмга (+10,8%), кредит портфели 43,1 трлн сўмга (+8%) ошган.
Аудит давомида банклар томонидан муаммоли кредитларни ундиришда айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Масалан:
– Давлат улуши мавжуд банкларда муаммоли кредитлар жорий йилнинг 7 ойи мобайнида Ўзсаноатқурилишбанкда, Микрокредитбанкда, Миллийбанкда, Алоқабанкда ҳамда Асакабанкда ошган;
– жорий йилнинг 1 август ҳолатига давлат улуши мавжуд банклар кредит портфелида муаммоли кредитларнинг энг юқори улуши Микрокредитбанкда 6,5 фоизни, Бизнесни ривожлантириш банкида 6,1 фоизни ва Асакабанкда 4,8 фоизни ташкил қилган;
– муаммоли кредитларнинг бир қисми сўндирилмаган ҳолда, банк харажати ҳисобига балансдан ташқари ҳисобварақларга олиб ўтиш орқали салмоғи қисқартирилган;
– жорий йилнинг 1 август ҳолатига 6 та давлат улуши мавжуд тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун етарли захиралар шакллантирилмаган;
– манфаатлар тўйнашувига йўл қўйиш ҳолатлари мавжуд бўлиб, банк ходимларига алоқадор шахсларга тегишли кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар юзага келган;
– қарз олувчининг иш жойи ва даромад манбаи мавжуд бўлса-да, муаммоли ёки балансдан ташқари кредитларини ундириш борасида етарли ишлар ташкил қилинмаган.
Аудит натижаларидан келиб чиқиб, муаммоли кредитларни қисқартиришда банклар фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан Ҳисоб палатасининг тегишли тавсиялари тақдим қилинди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dae02bdf9af049ba9d4d653e.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
603
01.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d97c03bfd72f20e544d74f68.jpg)
Ҳисоб палатасининг фаолияти янги сифат босқичига чиқмоқда
4342
18.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_259f06fec5b8135f8e7ce06b.png)
Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳисоб палаталари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик изчил ривожланмоқда
882
26.03.2026
Ҳисоб палатасига Словения Республикаси Олий аудит органи делегацияси ташриф буюрди
935
20.04.2026
Ўзбекистон ва Озарбайжон Ҳисоб палаталари ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
908
26.05.2026