09.06.2026
Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий аудит органлари ўртасида параллел аудит масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Озарбайжон Ҳисоб палаталари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш доирасида параллел аудит тадбирларини ташкил этиш масалалари юзасидан онлайн учрашув ўтказилди.

Мазкур тадбир икки мамлакат Олий аудит органлари ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилаётган ишлар давоми бўлиб, давлат аудити соҳасида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилди.
Учрашув давомида томонлар ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда қўшма ва параллел аудит тадбирларини ташкил этиш, аудит жараёнларида қўлланиладиган ёндашувлар ва методологиялар ҳамда аудит натижаларининг самарадорлигини оширишга доир масалаларни муҳокама қилдилар.
Озарбайжонлик ҳамкорлар томонидан 2026 йилнинг сентябрь ойида илк параллел аудит тадбирларини ўтказиш бўйича таклифлар билдирилди. Томонлар мазкур ташаббусларни амалга ошириш механизмлари, ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари ҳамда аудит мавзуларини шакллантириш бўйича фикр алмашдилар.
Таъкидланганидек, параллел аудитлар давлат маблағларидан самарали фойдаланилишини баҳолаш, аудит фаолиятининг таъсирчанлигини ошириш ҳамда олий аудит органлари ўртасида илғор тажрибалар алмашиш учун муҳим майдон ҳисобланади.
Учрашув якунида икки мамлакат Олий аудит органлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма ташаббусларни изчил давом эттириш ҳамда давлат аудити соҳасида халқаро стандартлар ва илғор амалиётларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_665fabc75a11582d44cd77e7.jpg)
Ҳисоб палатаси ИНТОСАИнинг Қазиб олувчи саноат тармоқлари аудити бўйича ишчи гуруҳига аъзо бўлди
196
15.05.2026
Хоразм вилоятига Ҳисоб палатаси вакили — Бош инспектор тайинланди
211
28.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d31b1f8758a3504711184324.jpg)
“ICT Week Uzbekistan 2025” ҳафталиги доирасида Ҳисоб палатаси эътироф этилди
2431
25.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_2dd778565deb24d22e26ab2c.jpg)
Сув хўжалиги вазирлигида ижро интизомига бағишланган семинар
2686
07.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1915d90a02d1d80db089b05a.jpg)
Ўзбекистон Президенти Осиё тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши доирасида ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди
325
04.05.2026