26.06.2025
Ўзбекистон Президенти ЕОИИ саммитида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг (EОИИ) навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди.

Кун тартибидан кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари ўрин олди.
Ўзбекистон Президенти ўз нутқида EОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш мамлакатимиз ташқи иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик қай даражада ривожланаётгани тўғрисида маълумот берди. Хусусан, кузатувчи давлат мақомидаги ҳамкорлик даврида Ўзбекистоннинг Иттифоқ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 80 фоизга ошиб, ўтган йил якунига кўра 18 миллиард долларни ташкил этди.
Якунда Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг EОИИ доирасидаги кўп томонлама дастур ва лойиҳаларда иштироки иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳамда мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишига хизмат қилиши таъкидлади.
Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди. Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_9623634b7a56bd040278a664.jpg)
Давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини олдини олишга бағишланган йиғилиш
2608
21.08.2025
Алоқабанкда “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида ёшларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлик аудити
1481
05.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_eb3d7897b95d1c9ae2d708f7.jpeg)
“Ўзэкспомарказ” АЖнинг хизмат кўрсатиш фаолияти ўрганилди.
725
17.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4ece089f0a595867d3bef327.jpg)
Сергели туманида рақамлаштириш бўйича ишлар ҳақида маълумот берилди
703
03.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_9d2e8555e6cadb6b1e52c53e.png)
Бюджет ижроси назоратини кучайтириш бўйича йиғилиш
2536
10.06.2025