06.07.2025
Японияда қурилиш ишларининг давлат аудитига оид тренинглар бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 15 июнь – 5 июль кунлари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Токио шаҳрида “Қурилиш ишлари самарадорлиги бўйича давлат аудити” мазусида ўқув тренинг дастури бўлиб ўтди. Тадбир JICA томонидан Япония Аудит кенгаши (Олий аудит органи) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда дунёнинг кўплаб давлатлари Олий аудит органларида давлат қурилиш ишларининг аудити бўйича жавобгар бўлган вакиллар иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси масъул ходими Ш.Солиев қатнашди.
Маълумот ўрнида: Сўнгги йилларда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ва Япония Аудит кенгаши ўртасидаги муносабатлар жадал суръатлар билан ривожланиб келмоқда. 2024 йилнинг июнь ойида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев бошчилигидаги делегациянинг Токиога ташрифи икки идора ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқди.
Дастур доирасида Япония Аудит кенгашининг тажрибали аудиторлари томонидан қурилиш аудитига оид 16 та долзарб мавзу бўйича интенсив тренинглар ўтказилди.
Назарий муҳокамалар Кенгаш қошидаги Гунма префектурасида жойлашган Аннака ўқув марказида амалий машғулотлар билан тўлдирилди.
“NEXCO-East Engineering” компаниясининг ўқув маркази ва Цуруми дарёсидаги сувни сақлаш ҳавзаси каби бир нечта объектларга ташриф буюрилди.
Аудит ҳисоботларининг шаффофлигини таъминлаш, аудит жараёнидаги тизимли қийинчиликларни бартараф этиш масалалари юзасидан илмий-амалий муҳокамалар ўтказилди.
Иштирокчилар давлат қурилиш ишларининг аудити бўйича янги илғор тушунчаларга эга бўлиб, япон мутахассислари билан фаол фикр алмашидилар. Самарадорлик аудитини ўтказиш бўйича япониялик аудиторлар томонидан малакали тавсиялар берилди.
Дастурни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан сертификатлар тақдим этилди.



Бошқа янгиликлар
Хавфларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича семинар
2774
20.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_69a1d21cf83fbc2a0677112b.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
895
18.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_2a5db6b395ad5612e248a83e.png)
Ўзбекистон ва Австрия Олий аудит органлари аудит соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
123
16.09.2026
Давлат аудит соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
1887
11.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d9d2a8f0c6cc6276efcf7f65.jpg)
Етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш аудити
1130
25.03.2026