20.04.2026
Маҳаллий бюджетларда қўшимча манбалар шаклланиши ва улардан фойдаланилиши таҳлили
Ҳисоб палатаси томонидан 1-чоракдаги иш режага мувофиқ, 2025 йилда маҳаллий бюджетларда қўшимча манбалар шаклланиши ва улардан фойдаланилиши таҳлил қилинди. Шунингдек ушбу маблағлардан фойдаланилиш самарадорлиги Фарғона вилояти мисолида ўрганилди.

2025 йилда республика бўйича маҳаллий бюджетларда 11,1 трлн сўм қўшимча манбалар шаклланган бўлиб, ҳудудларда яширин иқтисодиётнинг қисқариши ҳамда маҳаллий кенгашлар ваколатлари кенгайиши натижасида қўшимча манбалар шаклланиши 2024 йилга нисбатан 2 баробарга ошган.
Таҳлиллар натижасида қўшимча манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилишида айрим хато, камчиликлар йўл қўйилганлиги аниқланди, жумладан:
– мақсадли сарфланиши лозим бўлган айрим йўналишларга маблағлар ажратилмаган.
Мисол учун, туман (шаҳар) бюджетига қишлоқ хўжалиги ер участкаларига ижара ҳуқуқини аукцион орқали сотишдан тушган 178,9 млрд сўм қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш тадбирларига сарфланмаган ва жорий йилга эркин қолдиқ сифатида шакллантирилган.
– жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга меъёрга нисбатан (30%) вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан кам маблағ ажратилган.
Шунингдек, маблағлардан фойдаланилиш самарадорлиги Фарғона вилояти мисолида ўрганилганда қўшимча манбаларни тегишли йўналишларга ажратиш ҳамда уларни сарфлашда мажбурий талаблар бажарилмаган ҳолда ажратилган ва шу каби бошқа молиявий хатоликларга йўл қўйилган.
Жумладан, қурилиш меъёрларини нотўғри қўллаш, товар моддий бойликларни қиммат нархларда харид қилиш, шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ва бошқа турдаги молиявий камчиликлар ҳисобига бюджет маблағларидан самарали фойдаланилмаган.
Аудит натижасида Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳи томонидан қўшимча манбаларни ҳисобланиши, мақсадли ва самарали сарфланиши жараёнларини такомиллаштирилиши, меъёрий хуқуқий асосларни такомиллаштирилиши юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Хусусан:
- “E-qaror” электрон тизимида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмаган маҳаллий кенгашлар қарорлари лойиҳаларини қабул қилишда чекловлар ўрнатиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш;
- маҳаллий бюджетларда шаклланадиган қўшимча манбаларни тегишли меъёрлар асосида тадбир ва жамғармаларга ажратмаларни рақамлаштириш орқали йўналтириш механизмини ишлаб чиқиш каби таклифлар шулар қаторига киради.
Шунингдек, маҳаллий бюджетлардан маблағ ажратилиши билан боғлиқ таҳлилларда аниқланган хато, камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф қилиш ва келгусида йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида қатор кўрсатмалар берилди. Жумладан:
– жараёнлар тартибга солиш юзасидан маҳаллий кенгашларнинг қўшимча манбалардан маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорларини жамоатчилик муҳокамасидан тўлиқ ўтказиш ва шаффофлигини таъминлаш;
– ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиши ҳамда Давлат харидлари ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида харидларни амалга ошириш;
– қўшимча манбалар ҳисобидан ажратиладиган маблағларнинг якуний касса харажатларини тўлиқ ғазначилик орқали амалга оширилишини таъминлаш;
– Фарғона вилояти бўйича қўшимча манбаларни, биринчи навбатда, ижтимоий соҳа муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, жумладан қурилиши якунланмасдан қолган объектларга йўналтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6f6c509bda2bf869253a3d1b.jpg)
Латвия Давлат аудит идораси раҳбари Олий Мажлис палаталарида қабул қилинди
1695
04.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_8ee2d5c87b8e0c37004f3603.jpg)
Халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари аудити ўтказилди
322
06.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_44d17df107f8cfa422b956e6.png)
Ҳисоб палатаси INTOSAIнинг Big Data бўйича ишчи гуруҳига аъзо бўлди
506
17.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_84d7e8c8decd9e86ba1ef0bb.png)
Мудофаа вазирлигида давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича муҳокама ўтказилди
736
15.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b956bf7e32c309ae4b47be5b.jpg)
Рақамли технологиялар вазирлигида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши бўйича йиғилиш
1658
30.07.2025