29.12.2025
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли Юртдошлар! Кириб келаётган 2026-йил муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси Сизларни самимий муборакбод этади!

Янги йил — эзгу ниятлар, катта режа ва умидлар сари очиладиган янги саҳифадир. Ортда қолган йил давомида муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар келажакка бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлади.
Янги 2026-йил ҳар бир хонадонга тинчлик-осойишталик, соғлиқ-саломатлик, файзу барака ва фаровонлик олиб келсин.
Юртимизда барқарорлик, тотувлик ва бунёдкорлик муҳити мустаҳкамланиб, эзгу мақсадларимиз рўёбга чиқаверсин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси бундан буён ҳам давлат молиявий назорати тизимида очиқлик, шаффофлик ва самарадорликни таъминлаш орқали мамлакатимиз тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшишда давом этади.
Янги йил барчангиз учун омадли, баракали ва муваффақиятли бўлсин!
Янги йилингиз билан!
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_df8006112d60c77029080cdc.jpg)
ХХV ИНКОСАИ доирасида МДҲ йиғилиши бўлиб ўтди
1696
29.10.2025
Ҳисоб палатасига Словения Республикаси Олий аудит органи делегацияси ташриф буюрди
936
20.04.2026
Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
1034
09.03.2026
2025 йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги
1744
04.09.2025
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва қайта жиҳозлаш бўйича аудит ўтказилди
1302
08.04.2026