14.04.2026
Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини янги бинода давом эттирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини янада такомиллаштириш, ходимларнинг замонавий иш шароитларини янада яхшилаш ҳамда давлат аудити самарадорлигини ошириш мақсадида янги маъмурий бинога кўчганини маълум қилади.

Ҳисоб палатасига янги маъмурий бинонинг ажратилиши, авваламбор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсий ташаббуси билан амалга оширилди. Сўнгги пайтда Давлатимиз Раҳбарининг топшириқларига биноан, Ҳисоб палатасининг фаолиятида чуқур трансформациялар амалга оширилмоқда. Бу эса Ҳисоб палатаси зиммасига юклатилган вазифаларни янада юқори савияда бажариш ҳамда давлат молиявий назоратини кучайтиришни тақозо этади.
Шу боис, янги бино замонавий инфратузилма, илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, унда давлат аудиторлик фаолиятини самарали ташкил этиш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Хусусан, очиқ ва шаффоф иш муҳитини таъминлаш, тезкор ахборот алмашинуви, масофавий ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кенгайтирилди.
Шунингдек, янги бинода ташкил этилган қулай муҳит ходимларнинг касбий салоҳиятини янада ривожлантириш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ва халқаро стандартларга мос фаолият юритиш имконини беради.
Ҳисоб палатаси жамоаси Президентнинг ушбу идорага бўлган эътибор ва ғамхўрлигини “улкан ишонч ва масъулият” сифатида қабул қилади.
Ҳисоб палатаси Давлатимиз Раҳбарининг ишончини бундан кейин ҳам оқлаб, ўз олдидаги бурч ва вазифаларини садоқат билан бажаришга тайёрлигини билдиради.
Янги манзил: Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 5-уй


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_69a1d21cf83fbc2a0677112b.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
287
18.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_34ca8b5cd7ed4a66ac391b33.jpg)
Қирғизистонлик аудиторлар: “Тошкентдаги конференция янги даврни бошлаб беради”
100
25.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_216eddd218e25f8eaa1ee2b9.jpg)
Aксилкоррупция тармоғи халқаро тадбири бўлиб ўтди
1292
27.05.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/508114cc-8816-0920-e9a8-bf1ccde7c6ce.jpg)
Президентга молиявий назорат режалари бўйича ахборот берилди
1149
19.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ff8c6fb7e81fe4fbfa8b6af2.jpg)
ҲУДУДИЙ ИЖТИМОИЙ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ТАҲЛИЛИ НАТИЖАЛАРИ
141
13.05.2026