24.06.2025
Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди.

Ташриф давомида икки мамлакат етакчиларининг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Икки томонлама муносабатлар тарихида биринчиси бўлган ушбу ташриф кўп қиррали Ўзбекистон-Мўғулистон алоқаларини ривожлантиришда янги босқични бошлаб бериши алоҳида таъкидланди.
Барча даражадаги алоқалар ва алмашинувлар фаоллашди. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари жадал ўсиб бормоқда. Қўшма корхоналар сони кўпаймоқда, соғлиқни сақлаш, таълим, электрон савдо, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида илк кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бошланди.
Яқин йилларда ўзаро савдони кўпайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Тоғ-кон соҳасидаги шериклик, жумладан, геология-қидирув дастурини ишлаб чиқиш, хомашё ресурслари конларини ўзлаштириш, технологиялар трансфери, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳалари шулар жумласидан.
Соҳадаги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон геология вазирлигининг ваколатхонаси очилди.
Йил якунига қадар пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар учун халқаро таҳлил институти билан биргаликда энг қисқа ва самарали транспорт йўлакларини аниқлаш бўйича амалий тадқиқотлар ўтказиш таклифи билдирилди.
Олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни фаол ривожлантириш, ажратилаётган квоталар доирасида мўғул ёшларининг Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таълим олишини қайта тиклашга келишиб олинди.
Эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш юзасидан аҳдлашилди.
Олий даражадаги музокаралар якунида Президентлар Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.
Сўнг ОАВ вакиллари билан учрашувда Президентлар ўтказилган музокаралар натижаларига доир фикрларини баён қилдилар.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7c2ad960197aca90a6300cc2.jpg)
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджет ижроси бўйича тақдимоти тингланди
1361
08.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_44d17df107f8cfa422b956e6.png)
Ҳисоб палатаси INTOSAIнинг Big Data бўйича ишчи гуруҳига аъзо бўлди
2387
17.12.2025
Давлат аудит соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
1215
11.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e982de687472fc803edf05cc.jpg)
2026 ЙИЛ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШДА ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ХУЛОСАЛАРИ ТАҚДИМ ҚИЛИНМОҚДА
1638
28.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4be405c3ebc8066be568db85.jpg)
Президент: “Ҳар бир қарор, ҳар бир хизмат, ҳар бир жараён фақат инсон манфаатига хизмат қилиши зарур”
1211
27.11.2025