10.06.2025
Бюджет ижроси назоратини кучайтириш бўйича йиғилиш
Ҳисоб палатаси томонидан бюджет ижроси назоратини кучайтириш бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда вазирликлар ва идоралардан йўналиш раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этди.

Маълумки, Давлат раҳбари томонидан бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш ва бюджет интизомини мустаҳкамлаш бўйича қатъий топшириқ берилган эди.
Унинг ижросини таъминлаш мақсадида Ҳисоб палатаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг кўшма қарори имзоланиб, чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Шунингдек, бюджетдан маблағ олувчи асосий 22 та вазирлик ва идоралар билан ҳам қўшма қарорлар имзоланиб, тегишли чора-тадбирлар қабул қилинган.
Бугунги йиғилишда ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев юқорида зикр қилинган чора-тадбирлардаги назорат ишларини ташкил этиш, рақамлаштириш, мақбуллаштириш, ғазначиликда жорий назоратни кучайтириш, харидлар, инвестиция, қурилиш, ташқи қарз ва бошқа йўналишлар бўйича жорий йилдаги вазифалар ижросини янада самарали таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув очиқ ва конструктив форматда бўлиб ўтди.
Иштирокчиларга бюджет харажатларининг самарадорлигини ошириш ва молиявий назоратни кучайтириш бўйича янги топшириқлар берилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3a981414509e573e1aeafe2b.png)
Бангладеш Халқ Республикаси делегацияси: - “Биз Бангладеш ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янада мустаҳкамланишига ишонамиз”
669
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_04f707c793d8ce62a3df4d7b.jpg)
Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз!
421
29.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_36b54f2b28999610ababf55d.jpg)
Бюджет интизомини таъминлашда давлат молиявий назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди
2770
20.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_19ef958e33e7204b96fe2908.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2024 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи
3346
29.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_a260d6e6a11199b8d834e6e7.jpg)
Президентимиз тадбиркорликни янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
501
17.08.2026