28.09.2025
Ҳисоб палатаси ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Олий аудит органлари халқаро ташкилоти (ИНТОСАИ)га киргандан сўнг унинг лойиҳа ва дастурларида фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Ҳисоб палатаси ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси (IDI) билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйган. Жорий йилда Ҳисоб палатаси IDI томонидан амалга ошириладиган “Глобал ҳисобдорлик ташаббуси”га (Global SAI Accountability Initiative) қўшилди.

Маълумот ўрнида: ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси (IDI) Олий аудит органлари халқаро ташкилоти (ИНТОСАИ) таркибига кирувчи орган ҳисобланади. У асосан ривожланаётган мамлакатларда Олий аудит органлари салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. IDI 1986 йилда Сидней Конгресси давомида ташкил этилган. Норвегия Бош аудитори IDI Кенгаши раиси вазифасини бажаради.
Ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси Малака ошириш бўлими бошқарувчиси Н. Албанова Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Ҳисоб палатасида бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ушбу идорада ҳозирда амалга оширилаётган кенг кўламли трансформациялар ҳақида сўз юритди. Асосий эътибор халқаро стандартлар асосида аудит тадбирларини ташкил қилишга қаратилди.
Н. Албанова, ўз навбатида, Ҳисоб палатасини институционал қўллаб-қувватлаш, унинг фаолиятига ИНТОСАИ методологияларини жорий қилиш масалаларига тўхталди.
“Глобал ҳисобдорлик ташаббуси” (GSAI) доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига Грузия Давлат аудити идораси (Олий аудит органи) томонидан техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатилиши айтилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Грузия Давлат аудити идораси ва ИНТОСАИ тараққиёт ташаббуси ўртасида GSAI лойиҳаси бўйича Ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича муҳокамалар амалга оширилмоқда.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ac2fde3e0cbb35d9dadc8c3d.jpg)
Хитой Бош аудитори Нанкинда таҳсил олаётган Ҳисоб палатаси ходимлари билан учрашди
549
29.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3b32a000cc64b771c8aababd.jpeg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
930
19.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_2a5db6b395ad5612e248a83e.png)
Ўзбекистон ва Австрия Олий аудит органлари аудит соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
123
16.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_402babd323ce71f3d26c3149.jpg)
Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегиясининг ижроси
2343
19.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b956bf7e32c309ae4b47be5b.jpg)
Рақамли технологиялар вазирлигида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши бўйича йиғилиш
1658
30.07.2025