15.10.2025
Сув хўжалиги вазирлигида “Ситуацион марказ” ишга туширилди
Сув хўжалиги вазирлигида “Ситуацион марказ” ишга тушиши муносабати билан маросим бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ҳисоб палатаси, Сув хўжалиги¸ Қишлоқ хўжалиги, Иқтисодиёт ва молия, Рақамли технологиялар вазирликлари, Солиқ қўмитаси, “Uzinfocom” ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг очилишида Сув хўжалиги вазири ўринбосари З. Ишпўлатов сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбари бошчилигида ушбу тизимда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг суғориш сувига бўлган талабини қондириш, мавжуд ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш ва соҳа бошқарувини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Ҳисоб палатасининг ташаббуси ва иштирокида ташкил қилинган “Ситуацион марказ”да сув ва энергия ресурслари ҳисоби ҳамда сув хўжалиги соҳасига ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш боғлиқ жараёнларнинг мониторинги юритилади. Бунинг учун “Uzinfocom” корхонаси билан ҳамкорликда сув хўжалиги соҳасига оид мавжуд дастурий таъминотларнинг техник ҳолати яхшиланиб, уларни янада такомиллаштириш ишлари амалга оширилди.
Соҳада мавжуд барча дастурий таъминотлар маълумотларини йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш имконини берувчи “Рақамли сув хўжалиги” ягона платформаси ишлаб чиқилди.
Натижада сув хўжалиги масалалари бўйича кунлик, оператив (тезкор) маълумотларни олиш имконияти янада оширилди. Республикада мавжуд 630 мингдан ортиқ сув истеъмолчилари кесимида сув олиш лимитларини белгилаш, уларни туман Халқ депутатлари кенгаши билан келиш жараёнлари тўлиқ электрон кўринишга ўтказилди.
Бундан ташқари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан насос станцияларда ўрнатилган 8 мингдан зиёд электр ҳисоблагичлар маълумотлари “Насос станциялари” ахборот тизимига боғланиб, сарфланаётган электр энергия ресурсларини электрон ҳисобини юритиш имконияти яратилди.
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини мониторингини юритиш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини назорат қилиш ҳамда сув кадастри ва сув балансларини юритиш тизими такомиллаштирилди. Сув хўжалиги жараёнларини бир жойдан кузатиш ва бошқариш тизими йўлга қўйилди.
Ахборот тизимлари ёрдамида сув хўжалиги объектларида ўрнатилган 30 мингдан ортиқ рақамли қурилмалар маълумотларини кузатиш имкониятлари яхшиланди. Натижада сувни ўлчаш ва бошқариш жараёнларида 20 фоизгача сувнинг техник йўқолишлари олди олинмоқда.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5785c42af1eef004a8853e95.png)
Ҳисоб палатаси ва АССА ташкилоти ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди
446
25.01.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1c058345392d808abf76d45c.jpg)
Банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди
2080
10.09.2025
Давлат аудит соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
1215
11.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d2a2673bdef33bed336fd3a2.jpeg)
Ҳисоб палатаси делегацияси ХХV ИНКОСАИда иштирок этди
1255
28.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01897bf9acd5acd91ed6bcac.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
1222
29.07.2025