10.07.2025
Олий таълим соҳасида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши устидан мониторинг
Ҳисоб палатасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Вазирлик томонидан 2025 йил I-ярим йиллик натижалари ва II- ярим йилликда кўзланган мақсадлар юзасидан маълумот берилди.

Ўтган давр давомида Вазирлик томонидан объектларда ўтказилган профилактик назорат тадбирлари натижалари баён қилинди. 2025 йил учун ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш назоратга олингани айтилди.
Вазирлик томонидан шаффофлик, самарадорлик ва кучли мониторинг тизими йўлга қўйилди. Вазирликнинг “Хавфларни бошқариш” қўмитаси ташкил қилиниб, Қўмита таркиби ва унинг асосий вазифалари белгиланди.
Фаолият жараёнида аниқланган молиявий ва бошқа турдаги хавфлар реэстрга киритилиб, уларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Олий таълим муассасаларида Ички аудит хизмати ходимларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича тартиб ишлаб чиқилди. Унда уларнинг вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Шу билан бирга, Вазирликда ташкил этилган “Ситуацион марказ” орқали тизим ташкилотлари молиявий фаолиятини масофадан назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш бўйича режалар таъкидланди.
Олий таълимда молиявий жараёнларни рақамлаштириш ҳолатига алоҳида урғу берилди. Таъкидланганидек, контракт шартномасини фақат электрон тарзда олиш йўлга қўйилди. Стипендияни тайинлашдан тўлашгача барча жараёнлар тўлиқ рақамлашди.
Натижада стипендия ҳисоблашда инсон омили йўқ бўлди ва барча жараёнларнинг тезкорлиги 60-70 фоизга ошди. Ахборот тизимларида сунъий интеллект технологиялари жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ҳисоб палатаси томонидан Вазирлик тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ва назорат олиб бориш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_904fc7a9b80da744eac79b9e.jpg)
“Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасига старт берилди
2654
30.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_136b917c43f48488726efcc4.jpg)
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш ҳолати таҳлил қилинди
2191
23.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_87181be0ae8060a65233a140.jpeg)
Ўзбекистон ва Россия Президентлари мамлакатимизда АЭСнинг биринчи энергия блоки қурилишига старт бердилар
87
06.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_24c7bc6272f538286fe1870d.jpg)
Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича семинар
2735
11.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_10eb4852592b5a4e932300da.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
1095
28.08.2025