19.06.2025
Рақамли трансформация даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги замонавий таҳдидлар
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан “Рақамли трансформация даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги замонавий чақириқ ва таҳдидлар” мавзусида икки кунлик халқаро илмий-амалий конференцияга старт берилди.
Унда Бош прокуратура, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий суд, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси раҳбарияти иштирок этмоқда.
Тадбирда, шунингдек, Россия Федерацияси прокуратураси университети, Туркия адлия академияси, Қирғизистон Республикаси Юридик академиясининг вакиллари ва бошқалар қатнашмоқда.
Конференция доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида фан ва таълимнинг долзарб масалалари, кибержиноятчиликка қарши курашиш, коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мавзуларига бағишланган параллел сессиялар бўлиб ўтди.
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари А. Аллаберганов ушбу идорада олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Ҳисоб палатасида рақамлаштириш ва риск таҳлили бўйича “Big Data” технологиялари асосида катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилувчи Масофавий назорат маркази ташкил этилгани таъкидланди.
Натижада Ҳисоб палатасида ахборот тизимлари орқали қонунга зид бўлган давлат харидлари буюртмалари ва тўловларини реал вақт режимида назорат қилиш модуллари ишга туширилгани айтилди.
Шу билан бир қаторда, Давлат Раҳбарининг топшириқларига асосан Ҳисоб палатасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича ишлар бошланганига урғу берилди.
Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Ҳисоб палатаси ҳозирда Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан самарали ҳамкорлик олиб бормоқда.
Тадбир доирасида коррупцияга қарши ички назоратни самарали йўлга қўйиш, қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш ва тадқиқот фаолиятини кучайтириш мақсадида Ҳисоб палатаси ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ўртасида меморандум имзоланди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/b6731ea1-091c-1ea0-a412-dbabadcee942.jpg)
Ҳисоб палатаси ходимлари учун ACCA ўқув дастури йўлга қўйилди
1695
02.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_27d2b760346033af84c45eb9.jpg)
“Яшил макон” лойиҳаси аудити
332
23.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3b32a000cc64b771c8aababd.jpeg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
310
19.03.2026
Стратегик давлат корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича йиғилиш ўтказилди
552
12.03.2026
Туркия Ҳисоб суди томонидан рискларни бошқариш мавзусида онлайн ўқув тренинглари ўтказилди
1124
26.12.2025