24.05.2026
Латвия Олий аудит органи вакили Валентин Персанс ва Зане Винтере: Аудитни рақамлаштириш истиқболлари ҳақида
Тошкент шаҳрида “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро конференция доирасида иштирок этган Латвия Олий аудит органи вакили Валентин Персанс ва Зане Винтере тадбирнинг аҳамияти ва давлат аудитини рақамлаштириш бўйича Латвия тажрибаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистонга яна қайтиб келиб, янада чуқурроқ кашф этишни истайдиган мамлакатлардан бири эканини қайд этди. Бой маданияти, меҳмондўст ва самимий инсонлари, гўзал ва озода муҳити ҳамда ривожланиб бораётган тараққиёти унда жуда катта таассурот қолдирганлигини билдирди.
Яқин келажакда оила аъзолари билан албатта Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини мамлакатнинг жуда чиройли ва бой тарихга эгалигини эътироф этди.
Ҳисоб палаталарининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларига тўхталар экан, уларнинг ҳамкорлиги самарали ва сермаҳсул тарзда ривожланаётганини, тажриба алмашинуви ҳар икки томон учун ҳам ниҳоятда муҳим эканини таъкидлади. Ушбу ҳамкорликни юксак қадрлашини, чунки у муассасалар фаолиятини такомиллаштириш йўлида муҳим қадам ҳисобланишини айтди.
Конференция ҳақида эса вакил тадбирни юқори даражада ташкил этилганлигини ҳамда муҳокама қилинган мавзулар бугунги кунда долзарб ва муҳим аҳамиятга эга эканлигини, хатто маданий дастурлар ҳам жуда ажойиб бўлганлигини маълум қилди.
Айниқса, Ўзбекистоннинг рақамлаштириш соҳасидаги тажрибаси ва амалий воситаларини намойиш этгани катта таассурот қолдирганлигини билдирди.
Вакиллар ушбу конференцияда иштирок этиш имкониятига эга бўлганидан мамнунлигини ва бу тажрибани юксак қадрлашини, ташкилий дастур жуда пухта ўйланганини, унда Ўзбекистон тарихининг элементлари ҳам акс этганини, бу эса унга ўзбек халқининг анъаналари ва мамлакатнинг бугунги ривожланишини яхшироқ тушуниш имконини берганини алоҳида эътироф этишди.
Ҳисоб палатасининг “Масофавий маркази” тўғрисида сўз юритар экан, Улар бундан жуда катта таассурот қолдирганини айтиб, бу ерда жорий этилган технологиялар ва воситалар юқори даражада ривожланган бўлиб, ҳатто у тасаввур қилганидан ҳам юқори савияда эканлигини маълум қилди.
Шунингдек, мехмонлар, барча воситалар уларни жуда ҳайратда қолдирганлигини, рақамлаштириш даражаси жуда юқорилигини ва бу давлат ташкилотлари фаолиятида самарали ишлаши мумкинлигини билдириб, келажакда ўз ташкилотида ҳам марказнинг айрим жиҳатларни жорий қилиш имкониятини кўриб чиқиш бўйича ташкилоти раҳбарига таклиф киритишини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида. мутахассис IT аудит ва бошқа йўналишлар бўйича таклифларга келганда, у тизим орқали аниқланган хавфлар ва уларни бошқариш механизмлари билан ҳали тўлиқ таниш эмаслигини, лекин аудит жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича қўлланилаётган ёндашувлар ва тажрибалар билан яқиндан танишиш қизиқарли бўлишини айтиб ўтди.
Бу соҳадаги тажриба алмашинуви келгусида янада самарали ҳамкорлик қилиш имконини беришини таъкидлади.
Zane Vintere конференция ва ташриф давомида кўрсатилган юксак меҳмондўстлик, эътибор ва қўллаб-қувватлаши билан ушбу ташрифнинг янада самарали ва мазмунли ўтишига хизмат қилган барча ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик билдирди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3876eec01456bd2a314d9f10.jpg)
Энергетика тармоғида бошқарув ва масъулиятни кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгиланди
682
26.07.2026
Латвия Республикаси Давлат аудит идораси билан Ҳамкорлик келишуви имзоланди
513
03.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_84d7e8c8decd9e86ba1ef0bb.png)
Мудофаа вазирлигида давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича муҳокама ўтказилди
736
15.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_19ee8bfbdea2261719c8a8ba.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегацияси Латвия Давлат аудит идорасига ташриф буюрди
424
19.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ee962a7c2d66d5f7c92315c1.png)
Ҳисоб палатаси ва ACCA ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2322
14.10.2025