08.06.2026
Давлат аудити соҳасида янги таълим имкониятлари яратилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги «Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-252-сон Фармонига асосан иқтидорли ёшларни давлат аудити соҳасига мақсадли йўналтириш, соҳада таълим ва илмий-тадқиқот интеграциясини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таълим йўналиши шаклида ҳуқуқий мақоми олий таълим ташкилоти факультетига тенглаштирилган Давлат аудити олий мактаби ташкил этилди.

Мазкур Фармон ижроси ва халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибалар асосида мамлакатимизда давлат аудити йўналишида етук ва малакали кадрлар тайёрланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 майдаги «Давлат аудити соҳасига иқтидорли ёшларни мақсадли йўналтириш, етук ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш тўғрисида»ги 248-сон Қарори қабул қилинди.
Ушбу Қарорда янги ташкил этилган «Давлат аудити» таълим йўналишини академик лицей ва умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида ва ушбу йўналиш талабалари учун яратилган шароитлар, ўқиш даврида ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг тақдим этиладиган имкониятлар тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш вазифаси қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда “Давлат Аудити олий мактаби” тўғрисида маълумотларни абитуриентларга етказиш мақсадида республика бўйлаб барча аниқ фанларга ихтисолашган академик лицейлар ва мактаб битирувчилари иштирокида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
Жумладан, «Давлат аудити» бакалавриат таълим йўналишининг ўқув дастурлари дунёнинг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Нigher Education (TНE) ташкилотлари рейтингларида соҳалар бўйича биринчи 300 талик рўйхатдаги олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида ишлаб чиқилганлиги, Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилганлиги ва тасдиқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.
Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича дунё тан олган АCCА сертификатлари кафолатланган ҳолатда ўқитилиши ва талабаларнинг Ўзбекистоннинг расмий Ички аудит миллий малака сертификати олиши имконияти каби маълумотлар бериб ўтилди.
Олий мактаб битирувчиларига юқори даромадли иш ўринлари, сунъий интеллект ва BigData технологиялари билан ишлаш малакаси, замонавий аудит воситалари: “Давлат аудити” дастурий комплекси ҳамда “Масофавий аудит” ахборот тизимида амалий кўникмаларни эгаллаш каби касбий ва амалий имкониятлар бўлиши, Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси каби марказий тузилмалар билан алоқа ва амалиёт имкони таъкидланди.
Бундан ташқари, Давлат аудити олий мактабига қабул жараёни, ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори битирувчилар Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишга саралаб олиниши айтилди.
Шу билан бирга, барча АCCА модуллари (F1 дан F9 гача) ўқитилиши, дастур таркибида Сунъий интеллект, Big Data ва рақамли аудит технологиялари ўргатилиши ва Давлат аудити ва масофавий назорат платформаларида амалий машғулотлар ТOP-300 университетлар тажрибаси асосида олиб борилиши бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Учрашувлар давомида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилмоқда, шунингдек, давлат аудити соҳасида фаолият юритишнинг афзалликлари ва келажакдаги истиқболлари юзасидан тақдимотлар ўтказилмоқда.
Тарғибот тадбирлари давлат аудити соҳасига қизиқувчи иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни мақсадли тайёрлаш ва мамлакатимизда давлат аудити тизимини замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Ушбу ишлар келгусида давлат аудити тизимининг самарадорлигини янада ошириш ва соҳада профессионал кадрлар захирасини шакллантиришга мустаҳкам замин яратади.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_74424cc4d871d936961aa303.jpg)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “2026 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ ВА 2026 ЙИЛ УЧУН БЮДЖЕТНОМА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ХУЛОСАСИ ЮЗАСИДАН
1118
20.04.2026
“Давлат аудитида катта ҳажмли маълумотларни интеллектуал таҳлил қилишда мавжуд муаммолар ва инновацион ечимлар” мавзусида конференциянинг иккинчи параллел сессияси бўлиб ўтди
140
23.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d97c03bfd72f20e544d74f68.jpg)
Ҳисоб палатасининг фаолияти янги сифат босқичига чиқмоқда
3192
18.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2c4f8f1b47d594c5f81beed.jpg)
Йирик корхоналарда хавфларни бошқариш соҳасидаги таҳлилларга бағишланган амалий семинар
2640
13.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1c058345392d808abf76d45c.jpg)
Банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди
2081
10.09.2025