Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

04.07.2025

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши устидан мониторинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан вазирлик ва идораларда бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш масаласига устувор эътибор қаратилмоқда.

Шу боис, бюджет интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг бюджет маблағлари доирасидаги харажатларини амалга ошириш устидан қатъий ва таъсирчан назоратни ўрнатиш белгиланган.


Ҳисоб палатасининг “Масофавий марказ” ААТ томонидан Вазирлик ички назорат тузилмаларида аниқланаётган хавфлар бўйича тахлиллар доимий тарзда тақдим этиб борилмоқда.


Жорий йилнинг 4 июль куни Ҳисоб палатаси ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарияти ўртасида мувофиқлаштирувчи учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Вазирлик томонидан 2025 йил 1-ярим йиллик ва 2-ярим йилликда кўзланган мақсадлар юзасидан маълумот берилди.


Учрашувда “Ijro.gov.uz” электрон тизимига киритилган топшириқлар ижро ҳолати муҳокама қилинди. 


Ҳисоб палатасининг ташаббуси билан, Вазирлик ҳузурида ташкил этилган “Хавфларни бошқариш” қўмитаси тузилиб, унинг асосий вазифалари белгиланди.


Шу билан бирга, реал вақт режимида 24 та вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари интеграция қилинди.


Ҳисоб палатаси томонидан Вазирликнинг ички аудит хизмати ривожлантириш дастурларининг самарадорлигини сифатли ва ҳаққоний баҳолаб бориш ҳамда натижаларининг “Давлат аудити” дастурига тўлиқ киритилишини таъминлаш айтилди. 


Учрашув якунида харажатларни мақбуллаштириш, уларни соҳадаги бошқа зарур йўналишларга йўналтириш ҳамда тендер ўтказиш жараёнларида қонуний ва шаффоф ўтказилишини доимий назорат қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


img-0
img-1