30.04.2026
Давлат харидлари соҳасида коррупция ва талон-торожликларнинг олдини олишда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига амалий ёрдам кўрсатиш ва ўзаро хамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ҳудудларга оширган хар бир ташрифлари давомида юртимизда олиб борилаётган ижтимоий иқтисодий ислоҳатларни такомиллаштириш, жойлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва соҳаларнинг ривожлантириш истиқболларини белгилаш билан боғлиқ муҳим чора-тадбирлар изчил амалга оширилиб келинмоқда.
Давлат Раҳбарининг 2026 йил 13 февраль куни Тошкент вилояти Оҳангарон туманига ташрифлари доирасида Президент Администрацияси Комплаенс хизмати ва Ҳисоб палатасига давлат харидлари соҳасида коррупция ва талон-торожликларнинг олдини олишда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига амалий ёрдам кўрсатиш, ўзаро хамкорликни кучайтириш бўйича топшириқ берилган эди.
Ушбу топшириқ ижросини юзасидан Ҳисоб палатаси биносида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) вакиллари билан давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва соҳада коррупция ва талон-торожликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев ва Агентлик директори Б.Хайдаров, Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири У.Арипов, шунингдек ташкилотлар вакиллари иштирокида учрашув ўтказилиб, ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан хар томонлама фикр алмашилди.
Хусусан, давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш, соҳада рақобат муҳитини янада кенгайтириш, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва харид жараёнларида рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш каби қуйидаги масалалар кенг муҳокама қилинди:
-давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали давлат харидлари жараёни учун муҳим бўлган маълумотлардан фойдаланиш;
-турли манбаларидан олинган катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, риск-таҳлиллар қилиш тизимини яратиш;
-тендер ва танлов савдоларида иштирокчиларнинг таклифларини баҳолашни автоматлаштириш орқали инсон омилини максимал даражада қисқартириш;
-корпоратив буюртмачиларнинг давлат харидларини назорат қилиш тизимини яратиш;
-тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берувчи қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва уларни бекор қилиш ишларини ташкил этиш;
-давлат харидлари доирасида тузилган шартномаларнинг ижросини жамоатчилик учун очиқлаш;
-давлат буюртмачиларнинг давлат харидларига масъул бўлган шахсларни ўқитиш тизимини йўлга қўйиш каби йўналишларда ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.
Учрашувда Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” ахборот тизимини кенг имкониятлари кўрсатилди.
Маълумот учун, Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” ахборот тизими давлат харидлари самарадорлигини ошириш ва соҳада қонунчиликка зид ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида ташкил этилган тизим ҳисобланади.
Шунингдек, томонлар ривожланган мамлакатларнинг давлат харидларида хавфларни бошқариш, очиқ маълумотлардан фойдаланиш ва ушбу соҳага сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича илғор тажрибаларини амалиётда қўллаш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув давомида ўзаро Ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма қарор ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Ушбу ҳужжатлар орқали томонлар давлат харидлари соҳасини янада ривожлантириш, замонавий рақамли технологияларидан кенг фойдаланиш, давлат буюртмачилари учун ўқув-семинарлар ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.
Учрашув якунида Президент Администрацияси Комплаенс хизмати, Ҳисоб палатаси ва Агентлик муҳокамаларни амалий босқичга олиб чиқиш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва амалий ёрдамлар кўламини кенгайтиришга келишиб олдилар.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b53fec129b39ccc77cedde71.jpg)
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ca0d42ac33b894ff92c97c89.jpg)
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_27d2b760346033af84c45eb9.jpg)
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6dbf9d59be56ce0e09bd0967.jpg)
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e00aada1263b4ab6f4dfc2f4.jpg)