Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

24.04.2026

Словения Ҳисоб суди расмий сайтида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегациясининг ташрифи ёритилди

Словения Ҳисоб суди расмий веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раҳбарияти билан ўтказилган учрашув ва эришилган келишувларга бағишланган батафсил ахборот эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон ва Словения олий аудит институтлари ўртасида ҳамкорлик меморандумининг имзолангани, давлат аудитини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, рақамли трансформация, сунъий интеллект ва масофавий аудит тизимларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳолангани қайд этилган.


Шунингдек, Словения Ҳисоб суди Президенти Яна Ахчин томонидан Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари 2026 йил сентябрь ойида Словенияда бўлиб ўтадиган V4+2 гуруҳи олий аудит институтлари йиллик йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф этилгани маълум қилинган.


Мақолада, шунингдек, Словения Ҳисоб суди делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Сенати ҳамда Самарқанд вилояти раҳбарияти билан ўтказган учрашувлари, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва давлат аудити соҳасида илғор тажриба алмашишни кенгайтириш масалалари ҳам ёритилган.

img