Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

04.03.2026

Қозоғистон Республикаси Олий аудит палатаси делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Ҳисоб палатасида Қозоғистон Республикаси Олий аудит палатаси ҳайъати аъзоси Р. Нурпеисов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлатлараро муносабатлар иттифоқчилик ва стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди. Мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиши шароитида икки давлат Олий аудит органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик давлат маблағларидан самарали ва шаффоф фойдаланишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.


2025 йилда Мисрда бўлиб ўтган ИНТОСАИ Конгресси доирасида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми идоралар ўртасида тажриба алмашиш, қўшма тадқиқотлар ва ўқув курсларини ташкил этиш учун мустаҳкам асос яратгани таъкидланди.


Учрашув давомида икки давлат Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, давлат дастурлари самарадорлигини баҳолаш методологияси, рақамли аудитни жорий этиш, давлат активларини бошқариш аудитини ташкил этиш ва электрон давлат харидлари устидан назоратни кучайтириш йўналишларида тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.


Томонлар мазкур соҳаларда қўшма семинарлар ташкил этиш, экспертлар алмашинувини йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг трансформацион фаолияти ҳақида маълумот берилди. Қозоғистон делегацияси, шунингдек, Ҳисoб палатасининг “Масoфавий назорат маркази” фаoлияти билан танишди. Давлат идoраларида риск-таҳлилларини амалга ошириш учун жoрий этилган "Масoфавий аудит" автoматлаштирилган аxбoрoт тизими тақдим этилди.


Шу билан бирга, икки мамлакат Oлий аудит органлари ўртасида 2026-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкoрликни мустаҳкамлаш бўйича Ҳаракатлар режаси имзoланди. Ушбу Режа 2025-йил oктябр oйида Мисрда бўлиб ўтган ИНТOСАИ кoнгрессида имзoланган Ҳамкoрлик мемoрандумини тўлдиради.


Учрашув натижалари бўйича Томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва давлат аудити тизимини ривожлантириш бўйича ўзаро мулоқотни изчил давом эттиришга тайёрлигини билдирди.



img-0
img-1img-2