Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

14.10.2025

Ҳисоб палатаси ва ACCA ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Буюк Британиянинг ACCA (Association of Chartered Certified Accountants) ташкилоти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида давлат молиясини бошқариш, аудит соҳасида илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш ҳамда Ҳисоб палатаси ходимларининг касбий малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Учрашувда Ҳисоб палатаси ва ACCA ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар аудиторлик соҳасидаги халқаро тажрибаларни амалиётга жорий этиш, малака ва салоҳиятни ошириш бўйича қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.



Маълумот учун: ACCA (Association of Chartered Certified Accountants) — жаҳондаги энг нуфузли халқаро бухгалтерлик ва аудиторлик ташкилотларидан бири бўлиб, 180 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади. ACCA халқаро стандартлар, молиявий ҳисобдорлик ва аудиторлар малакасини ошириш бўйича илғор билимларни тадбиқ этишни ўз олдига мақсад қилган.




Муҳокамалар давомида Ҳисоб палатаси ва ACCA ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолаш масаласи қайд этилди. Ушбу ҳужжат орқали томонлар аудиторлик соҳасида билим ва тажриба алмашиш, ўқув-семинарлар ташкил этиш ҳамда ходимлар касбий салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.


Шунингдек, учрашувда ACCA томонидан қуйидаги таклифлар билдирилди:

– Ҳисоб палатаси ходимларини техник вебинарларга таклиф этиш орқали илғор халқаро тенденциялар билан таништириш;

– Давлат аудиторларини сертификатлаш тизимини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, мазкур йўналишда ўқув дастурини ишлаб чиқишда техник ва методологик ёрдам кўрсатиш;

–  Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда мақсадли мавзуларда қўшма конференциялар ташкил этиш;

– Ҳисоб палатаси ходимлари учун ACCA ўқув платформасида қўшимча имкониятларни яратиш орқали уларнинг касбий билим ва малакасини оширишни қўллаб-қувватлаш.

–  Ҳисоб палатаси учун “ACCA Approved Employer” мақомини олиш.


Учрашув якунида томонлар муҳокамаларни амалий босқичга олиб чиқиш, Меморандум лойиҳасини келишиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ишлар бошланганини маълум қилди.


img-0
img-1