11.12.2025
Хитой Миллий аудит идораси делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 10 декабрь куни Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит идораси (Олий аудит органи) Бош иқтисодчиси Ли Вэй (Li Wei) бошчилигида делегация Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида амалий ташриф билан бўлди.
Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг 9-13 апрель кунлари Хитой Бош аудитори Хоу Каининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки мамлакат Олий аудит органлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланган. 4–8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев бошчилигидаги делегациянинг Пекин шаҳрига ташрифи давомида Ўзбекистон ва Хитой Олий аудит органлари ўртасида 3 йилга мўлжалланган Амалий чора-тадбирлар режаси имзоланган.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — икки идора вакилларининг навбатдаги учрашувини ўтказиш ва давлат аудити соҳасида ўзаро тажриба алмашиш.
Учрашув аввалида М. Абдуллаев Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар юксак даражада эканлиги, Давлатимиз Раҳбари томонидан Хитой билан алоқаларни ҳар тарафлама мустаҳкамлашга устувор эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Ҳисоб палатасида ҳозирда амалга оширилаётган ислоҳот ва трансформациялари ҳақида маълумот берилди. Ҳисоб палатасининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган Фармонлар моҳияти тушунтирилди.
Ўзбекистонда давлат молиявий назорати соҳасини “Хитой тажрибаси” асосида ривожлантириш бўйича ишлар амалга оширилаётгани айтилди.
Шунингдек, Ҳисоб палатаси вакиллари томонидан «Аудит жараёнларида ахборот технологиялари (IT) дан фойдаланиш» тизимини ривожлантириш юзасидан тақдимот қилинди.
Хитой Миллий аудит идораси делегацияси Ҳисоб палатасининг “Масофавий назорат маркази” фаолияти билан яқиндан танишди.
Томонлар инновацион аудит технологиялари бўйича ўзаро тажриба алмашиш амалиётини янада кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.
Учрашувда икки томоннинг умумий мақсади — халқ манфаатларига хизмат қиладиган, самарали давлат аудитини шакллантиришдан иборатлиги таъкидланди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ad55a5e1d1c03a8c4ebf8e27.jpg)
Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий аудит органлари ўртасида параллел аудит масалалари муҳокама қилинди
766
09.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d9d2a8f0c6cc6276efcf7f65.jpg)
Етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш аудити
1130
25.03.2026
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасидаги вакант лавозимларга танлов ўтказиш бўйича ЭЪЛОН
1663
30.09.2026
“Агропарранда кластери” лойиҳасини молиялаштириш ва “Паррандасаноат” уюшмасини сақлаш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилди
416
26.08.2026
Ситуацион марказлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий семинар
3627
28.08.2025