04.12.2025
Латвия Давлат аудит идораси раҳбари Олий Мажлис палаталарида қабул қилинди
2025 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қонунчилик палатасида Латвия Республикаси Давлат аудити идораси раҳбари Эдгарс Корчагинс бошчилигидаги делегация билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувлар аввалида меҳмонларга Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, жумладан, парламентлараро ҳамкорликнинг сўнгги йилларда барқарор ривожланиб бораётгани, Сенат ва Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари ва комиссиялари фаолияти, қонун ижодкорлиги жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Суҳбатлар давомида давлат аудити соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, замонавий аудит ёндашувларини татбиқ этиш ҳамда ахборотга асосланган бошқарув амалиётини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Эдгарс Корчагинс Латвиянинг замонавий аудит амалиёти ҳақида маълумот берар экан, мамлакатда асосий эътибор самарадорлик ва мувофиқлик аудитларига қаратилганлигини айтиб ўтди. Барқарор бошқарув тизими туфайли молиявий аудитларга эҳтиёж камайгани ҳам таъкидланди. Шунингдек, хусусий аудиторлар ва ички аудит бўлимларининг давлат аудити тизимидаги иштироки алоҳида қайд этилди.
Латвияда давлат аудити тавсияларидан бюджет жараёнида фойдаланиш амалиёти билан ўртоқлашилди. Хусусан, ҳар йили бюджет даромадларини ошириш ёки харажатларни қисқартиришга хизмат қиладиган тавсиялар бўйича махсус маълумот тайёрланиши ва унинг Ҳукумат ҳамда Парламент томонидан қарорлар қабул қилишда қўлланилиши таъкидланди.
Латвия томони Ўзбекистонда стратегик бошқарув, мониторинг ва баҳолаш тизимларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди. Аудит жараёнларида ахборот технологияларидан фойдаланиш ва рақамлаштириш тамойилларига ўтиш давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда муҳим қадам экани таъкидланди.
Мулоқот давомида давлат дастурлари натижаларини таҳлил қилиш ва ахборот тизимларини интеграция қилиш масалалари бўйича ҳам ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича самарадорлик аудитлари, хатарларни баҳолаш ва ички аудиторлар билан ҳамкорлик амалиёти бўйича ўзаро тажриба алмашиш амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.



Бошқа янгиликлар
Давлат бюджети маблағларининг самарали сарфланиши устидан назорат ўрнатишга оид семинар
557
23.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6f6323e95487361fe5d47b45.jpg)
ХХV ИНКОСАИ доирасида Ҳисоб палатаси делегациясининг икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди
1835
30.10.2025
2025 йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги
1117
04.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3d47ecf92df37a91835fcf90.jpg)
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида амалга оширилган ишлар самарадорлиги аудити
102
01.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5968d0bda533283d4c577372.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёев: “2026 йил барча соҳаларни ривожлантиришда туб бурилиш йили бўлади”
5821
25.12.2025