16.09.2025
Давлат қарзи ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар ва инвестициялар бўйича амалий семинар
Ҳисоб палатаси томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда “Давлат қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда инвестициялар ўзлаштирилишини жадаллаштириш ҳамда ҳисобдорлик шаффофлигини таъминлаш” мавзусида 26 та вазирлик ва идоралар раҳбарияти, масъул бўлинмалари ҳамда лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари ходимлари учун амалий ўқув-семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда давлат қарзи ҳолати ва тенденцияси, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларни шакллантириш ва жадаллаштириш ҳамда ҳисобдорлик шаффофлигини таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-51-сонли қарори билан жорий этилган янги қулайликларга эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, семинарда Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Миллий статистика қўмитаси масъуллари томонидан семинар мавзусига доир тақдимотлар амалга оширилди.
Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтириган масалалар бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.
Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигига эътибор қаратиш, қарз маблағлардан оқилона фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.
Семинар якунида Ҳисоб палатаси ва иштирок этган бошқа вазирликлар ўртасида муҳим лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича маслаҳатлашув учрашувларини ўтказишга келишилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b802463fa079e7fe3e4fc61c.jpg)
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI) га асос солинди
538
23.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d344f2ca89bdb915f4f0e63e.jpg)
Ҳисоб палатаси томонидан халқаро аудиторлик стандартлари асосида илк бор молиявий аудит ўтказилди
2700
01.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0f843ff89edee2bc1d73beb4.jpg)
Ҳисоб палатаси ташқи меҳнат миграцияси соҳасида аудит ўтказди
1610
01.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_516fe5485af689d45a8a2b4d.jpg)
Рақамлаштириш орқали самарадорликка: Давлат корхоналарида янги босқич бошланди
3150
08.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_37e702064360a39ab333516b.jpg)
Тошкент вилоятидаги ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги аудитдан ўтказилди
1976
08.10.2025