28.11.2025
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида халқаро конференция бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Замонавий чақириқлар шароитида қонун устуворлигини таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат органлари, хорижий экспертлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, илмий доиралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутахассислари қатнашди.
Конференция доирасида жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш, коррупцияга қарши сиёсат, киберхавфсизлик, сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш, миграция жараёнларида инсон ҳуқуқлари, шунингдек, рақамли трансформация шароитида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида таълим масалаларига бағишланган параллел сессиялар ташкил этилди.
Тадбирнинг ялпи мажлисида Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, давлат молиявий назоратини такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Халқаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши, илғор тажрибаларни ўрганиш ва давлат молиявий аудитини рақамлаштириш жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларига урғу берилди.
Конференциянинг “Коррупция 2.0: рақамли хатарлар ва инновацион ечимлар” йўналишидаги сессияда Ҳисоб палатаси бош инспектори, техника фанлари доктори Ш.Файзиев “Давлат аудитида сунъий интеллект технологияларини қўллаш орқали коррупцион ҳолатларни олдини олиш” мавзусида маъруза қилди.
Тақдимотда сунъий интеллект асосида реал вақт режимида рискларни аниқлаш имкониятлари, давлат харидлари, субсидия ва грантлар мониторингида автоматлаштирилган ечимлар, коррупцион омилларни эрта аниқлаш ва олдини олишда маълумотлар таҳлилининг аҳамияти ёритилди. Шунингдек, Ҳисоб палатасида жорий этилаётган рақамли аудит элементлари ва истиқболдаги лойиҳалар каби масалаларга эътибор қаратилди.
Конференция очиқ ва конструктив мулоқот форматида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида БМТ, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, ЮНЕСКО, ИҲТТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар вакилларининг фикрлари тингланди.
Мазкур халқаро анжуман ҳуқуқни муҳофаза қилиш, коррупцияга қарши курашиш, киберхавфсизлик ва миграция соҳаларида юзага келаётган глобал чақириқларни баҳолаш, уларнинг ечимлари бўйича давлат органлари ва халқаро ҳамжамият вакилларининг амалий фикр алмашинуви учун самарали платформа бўлди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_492cf581b6fb26cb5f52c63e.jpg)
Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди
2709
15.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/7f8f3baf-f6f4-aa56-9c1a-0cedc39e389c.png)
Ҳисоб палатасининг 2024 йил якунлари бўйича брифинги
1275
13.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6f6c509bda2bf869253a3d1b.jpg)
Латвия Давлат аудит идораси раҳбари Олий Мажлис палаталарида қабул қилинди
1152
04.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5c291a994950d6d476c1c625.jpg)
Президент Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди
1169
19.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d17f97d1789f381415263b74.jpg)
Ўзбекистон Президенти Япония бизнеси билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди
1109
20.12.2025