12.07.2026
Ташаббусли бюджет лойиҳалари самарадорлиги бўйича ўрганиш натижалари
Ҳисоб палатаси томонидан жорий йилнинг май-июнь ойларида 2025 йилги (1–2 мавсум) ҳамда 2026 йил 1-мавсумда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнлари ҳамда лойиҳаларга ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлил қилинди ва Сурхондарё вилояти мисолида ўрганиш ўтказилди.

Таҳлиллар натижасида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 9,7 трлн сўм маблағ йўналтирилганлиги аниқланди. Шундан 7,9 трлн сўм маҳаллий бюджетлар, 1,3 трлн сўм маҳаллий бюджетлар қўшимча манбалари ҳамда 0,5 трлн сўм республика бюджети маблағлари ҳисобига шаклланган.
Ташаббускорлар томонидан умумий қиймати 80,8 трлн сўмлик 71 711 та лойиҳа илгари сурилган бўлиб, шундан 6 978 та лойиҳа 21,6 млн та овоз тўплаб ғолиб деб топилган ва уларга 9,3 трлн сўм маблағ ажратилган.
Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ томонидан мазкур фаолиятни ташкил этилиши жараёнларида бир қатор тизимли муаммолар мавжудлиги қайд этилди. Жумладан:
- ташаббусли бюджет жараёнларида иштирок этган 29 445 та лойиҳага умуман овоз берилмаган бўлса, 5 045 та МФЙ бирор марта ҳам ғолибликни қўлга киритмаган;
- “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига маҳаллий ҳокимликлар томонидан маблағлар меъёрга нисбатан кам ажратилган;
- ғолибликни қўлга киритган 1 453 та лойиҳада қурилиш ишлари бошланмаган;
- овоз бериш босқичига ўтказилган бир қатор лойиҳаларга буюртмачилар томонидан хулосалар берилмаган;
- ҳукумат қарорларида молиялаштириш манбалари аниқ белгиланган 125 та лойиҳа ташаббусли бюджет жараёнида ғолиб чиққан;
- 326 та янги қурилган ёки таъмирланган бино-иншоотларни жиҳозлаш кўзда тутилмаган;
- Сурхондарё вилоятидаги ўрганишларда жиҳозлар бозор баҳосидан қиммат нархларда сотиб олинган ҳамда бажарилган қурилиш ва таъмирлаш ишларнинг сифати пастлиги билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Таҳлил натижасида ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш, хатоликларни бартараф этиш ва келгусида олдини олиш мақсадида 9 та банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Хусусан:
- Ташаббусли бюджет жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
- лойиҳаларни саралаш босқичида сунъий интеллектдан фойдаланиш;
- бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш механизмларини кучайтириш;
- ташкилотларнинг жиҳозларга бўлган эҳтиёж реестрини шакллантириш;
- янги бино ва иншоотлар қурилганда тегишли бюджет ҳисобидан жиҳозлаш мажбуриятини юклаш каби чоралар шулар жумласидандир.
Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ташаббусли бюджет жараёнларида шаффофликни ва аҳоли учун муҳим бўлган лойиҳаларни амалга оширишни, шунингдек маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлайди.
Ўрганиш якунларига кўра, ташаббусли бюджет фаолиятини такомиллаштириш ва ўрганиш натижаларини муҳокама қилиб, тегишли чораларни белгилаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига тегишли кўрсатмалар киритилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7f5559118da150080de915c2.jpg)
Ҳисоб палатаси раҳбарияти вакили Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти этиб тайинланди
800
08.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01cbf5ea35eaf722963c1dcc.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегацияси Латвия Республикаси Сеймига ташриф буюрди
341
18.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_eaefb543b2f7ac687b3edf88.png)
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти учун бюджетдан ажратилган субсидияларнинг асослилиги бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари
859
08.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01897bf9acd5acd91ed6bcac.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди
2850
29.07.2025
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасидаги вакант лавозимларга танлов ўтказиш бўйича ЭЪЛОН
1661
30.09.2026