17.03.2026
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш аудити
Ҳисоб палатаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш захира жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва мақсадли фойдаланилиши масофавий тарзда ўрганилди.

Давлат Раҳбари ҳузурида 2020 йил 16 октябрь куни “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида (81-сон баён) ҳудудларда Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш захира жамғармаларини ташкил этиш белгиланган.
Ўрганишда айрим ҳудудларда Жамғарма фаолияти етарли ташкил этилмаганлиги, келгусида Жамғармага маблағлар жалб қилиш орқали нарх барқарорлигини таъминлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, Жамғарма ажратилган маблағларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорларга тижорат банклари орқали имтиёзли кредитлар асосида маблағлар ажратилиши ҳамда ажратилган ресурсларни белгиланган муддатларда қайтарилишини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Жумладан:
– Наманган, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозордаги шарт-шароитлар ҳамда нарх-навони барқарор сақлаш мақсадида Жамғарма фаолияти жадаллаштириш;
– Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик субъектларига озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва нарх барқарорлигини таъминлаш бўйича доимий мониторинг тизимини йўлга қўйиш ва тезкор чоралар кўриб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dc4f7b8066cd71a118ef1e33.jpeg)
Умумтаълим мактабларининг хорижий тил ўқитувчилари билан таъминланиши ва бу бўйича ажратилган маблағларнинг самарадорлиги
292
30.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e982de687472fc803edf05cc.jpg)
2026 ЙИЛ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШДА ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ХУЛОСАЛАРИ ТАҚДИМ ҚИЛИНМОҚДА
1644
28.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1ca624ef97a77e573f046641.jpg)
Ўзбекистонда давлат аудити соҳаси учун янги авлод кадрларини тайёрлаш тизими йўлга қўйилади
171
20.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d17f97d1789f381415263b74.jpg)
Ўзбекистон Президенти Япония бизнеси билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди
1109
20.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_92626b0c1bf85249abe26e83.jpg)
Мактабгача ва мактаб таълими тизимида молиявий назоратни кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.
208
12.05.2026