Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан вакант лавозимлар учун илк бор эълон қилинган очиқ танловга икки ҳафта давомида 300 дан ортиқ ариза келиб тушди. Дастлабки саралаш натижаларига кўра, белгиланган талабларга жавоб берган номзодлар суҳбат босқичига ўтмоқда.
15.10.2026
300 дан ортиқ ариза: Ҳисоб палатасидаги очиқ танловнинг навбатдаги босқичи

Танлов аудит, маълумотлар таҳлили (Data Analytics), IT ва Big Data йўналишлари бўйича ўтказилмоқда. Номзодлардан бюджет харажатлари ва молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш, хатарларни аниқлаш, катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш, Python, SQL ва ETL/ELT каби технологияларни қўллаш бўйича тегишли касбий билим ва тажриба талаб этилди.
Шунингдек, номзодлар ўз касбий салоҳиятини фақат резюме билан эмас, балки бажарган ишлари ва амалга оширилган лойиҳалари орқали ҳам тасдиқлашлари лозим эди.
Тақдим этилган аризалар эълон қилинган талабларга мувофиқлиги бўйича дастлабки ўрганишдан сўнг, белгиланган мезонларга жавоб берадиган номзодлар суҳбат босқичига ўтмоқда.
Кейинги босқичда номзодларнинг касбий билимлари, таҳлилий фикрлаши ва ўз йўналишига оид вазифаларни ҳал этишдаги амалий ёндашуви баҳоланади.
Давлат аудитида маълумотлар таҳлили, рақамли воситалар ва хатарларга асосланган ёндашувлар тобора кенг қўлланилаётган шароитда ушбу йўналишларда фаолият юритадиган мутахассисларнинг касбий салоҳияти алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳисоб палатасида танлов жараёни эълон қилинган талаблар ва белгиланган босқичлар асосида давом эттирилади.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4ece089f0a595867d3bef327.jpg)
Сергели туманида рақамлаштириш бўйича ишлар ҳақида маълумот берилди
963
04.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/e07ccfb3-1677-f18b-e313-35652ce82647.jpg)
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича амалий семинар
2151
22.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c2643f9838d64ce8d5b16ca3.jpg)
Сенатда Словения Аудит суди раиси билан учрашув бўлиб ўтди
1085
22.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_49d31b34666958746ba5309f.jpg)
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВА ИРРИГАЦИЯ СЕКТОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАҲЛИЛИ
1603
12.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_30ca5371ad72b0593bb53236.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
748
29.08.2026