Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

10.07.2026

Ҳисоб палатаси ходими “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташқи аудит методологияси шўъбаси инспектори Джамалов Хусниддинхон Фахриддин ўғли “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

“Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 22 июлдаги ПФ–1822-сон Фармони билан таъсис этилган бўлиб, миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар асосида Ватан равнақи, жамият тараққиёти ва мамлакатнинг халқаро нуфузини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларни рағбатлантириш мақсадида берилади.


Х. Джамалов Ҳисоб палатасида аудит фаолиятини халқаро стандартлар (ISSAI) асосида такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибаларни миллий амалиётга татбиқ этиш, давлат аудити соҳасида рақамли ечимларни жорий қилиш ҳамда халқаро ҳамкорлик йўналишидаги қатор ишларга ҳисса қўшиб келмоқда.


Шунингдек, у Австрия ва Озарбайжонда ўтказилган халқаро конференция ва семинарларда иштирок этиб, орттирилган тажрибаларни давлат аудити тизимига татбиқ этиш бўйича амалий ишлар олиб борган.


Бундан ташқари, Ҳисоб палатасида иш жараёнларини автоматлаштириш, маълумотлар базаларини ривожлантириш ва рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларда, шунингдек, ташкилот тарихидаги илк халқаро конференцияни ташкил этиш ишларида иштирок этган.


Ҳисоб палатаси жамоаси Хусниддин Джамаловни ушбу мукофот билан табриклайди ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди.


img