26.07.2026
Ҳисоб палатасида Ислом тараққиёт банки баҳолаш миссияси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида Ислом тараққиёт банкининг баҳолаш миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С.Мирзаев мамлакатимизда давлат аудити тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик ҳамда рақамлаштириш йўналишидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.
Учрашувда Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, хусусан, сув хўжалиги, қишлоқ тараққиёти, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларга қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Қайд этилганидек, жорий йил май ойида Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик портфели 5 млрд АҚШ долларига етди ҳамда истиқболли 3 млрд долларлик лойиҳалар дастури бўйича келишувга эришилди.
Томонлар Ҳисоб палатаси билан Ислом тараққиёт банки ўртасидаги амалий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидладилар. Хусусан, сўнгги йилларда Ҳисоб палатаси вакиллари Ислом тараққиёт банки томонидан Туркия ва Озарбайжонда ташкил этилган халқаро ўқув семинарларида иштирок этиб, давлат аудити ва молиявий бошқарув соҳасидаги илғор тажрибалар билан танишдилар.
Учрашув давомида Ҳисоб палатасида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Таъкидланганидек, Президент фармонлари асосида стратегик аудит, ахборот технологиялари аудити ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг молиявий аудитини ўтказиш бўйича янги ваколатлар жорий этилди.
Шунингдек, давлат аудити фаолиятига сунъий интеллект ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Ҳозирги кунда Ҳисоб палатасининг «Масофавий назорат» марказига 68 та вазирлик, идора ва банкнинг 258 турдаги маълумотлар базаси интеграция қилинган бўлиб, реал вақт режимида 55 та йўналиш бўйича риск-таҳлиллари амалга оширилмоқда.
Учрашувда Ҳисоб палатасининг халқаро аудит стандартларини жорий этиш, ИНТОСАИнинг ишчи гуруҳларидаги иштироки, шунингдек, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки билан кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар мулоқот якунида давлат аудити соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш, салоҳиятни ошириш ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар аудити йўналишида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7646c770d6c55a3040e97b35.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
914
07.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6fce33862eb98f56d2363cab.jpg)
Ҳисоб палатаси ШҲТга аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди
1767
14.04.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c733748f82db1af1b56577bc.jpg)
Ҳисоб палатаси ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ўртасида меморандум имзоланди
530
19.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_2059077d15b24b38dc671af0.jpg)
Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди
302
10.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_70e3a0fd263b61a431fdaa56.jpg)
Давлат аудити соҳасида янги таълим имкониятлари яратилмоқда
3081
08.06.2026