30.06.2025
Президентга рақамли технологиялар соҳасидаги режалар тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда таъкидланганидек, келгуси йилда давлат хизматларини рақамлаштиришни 70 фоизга, IT хизматлари миқдорини 100 триллион сўмга етказиш режалаштирилган. “Электрон ҳукумат ривожланиш индекси”да камида 55-ўринга кўтарилиш мақсад қилинган. Бу кўрсаткичларга эришиш учун қатор ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Давлатимиз раҳбари кейинги “Рақамли ҳукумат” босқичига ўтиш вақти келганини таъкидлади. Буни, энг аввало, аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган таълим, тиббиёт, қурилиш ва коммунал соҳалардан бошлаш кераклиги айтилди.
Соҳада хизматлар ҳажми ва экспортини ошириш ҳам муҳим вазифалардан. Ҳозирда бу борадаги кўрсаткичларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келяпти. Ўзбекистондаги шароит ва имтиёзлар натижасида бошқа релокантлар ҳам юртимизга келишдан манфаат кўряпти. Шу боис ҳар бир ҳудудда жозибадор муҳит яратиб, чет эл компанияларини жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.


Бошқа янгиликлар
Ҳисоб палатасида Ислом тараққиёт банки баҳолаш миссияси билан учрашув бўлиб ўтди
707
26.07.2026
Давлат аудит соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
1887
11.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d12a018c2bffe7ffdf7d9cc.jpg)
Рақамли пулларни ривожлантиришнинг иқтисодий имкониятларига бағишланган вебинар
1003
04.02.2026
Сунъий интеллект технологияларига бағишланган ўқув-амалий семинар
532
15.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_a3b1c8bb554833cf86d75afc.jpg)
Ҳисоб палатаси томонидан 2026 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
959
16.07.2026