18.12.2025
САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат харидлари қонунийлигини аудит қилиш ва бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш шўъбаси мудири Анваржон Азимович Солиев “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу мукофот А. Солиевнинг кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти, юқори профессионал билим ва тажрибаси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, шу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаш борасидаги муносиб ҳиссасининг эътирофидир.
Хусусан, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан пахта ва ғалла етиштириш жараёнлари учун ажратилган минерал ўғитлар бўйича маблағларнинг мақсадли ва манзилли ўзлаштирилишини таъминлаш, фермер ва деҳқон хўжаликларига зарур ресурсларнинг ўз вақтида етказиб берилиши устидан самарали назоратни амалга ошириш борасида салмоқли натижаларга эришилди.
Шунингдек, республика миқёсида пахта ва ғалла ҳосили режаларининг муваффақиятли бажарилишида, соҳада вазирлик ва идоралар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашда А. Солиевнинг муносиб ҳиссасини алоҳида таъкидлаш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси Анваржон Солиевни ушбу мукофот ва эътироф билан самимий қутлайди. Унинг масъулиятли фаолиятида янги ютуқлар, юртимиз қишлоқ хўжалиги ва давлат молиявий назорати тизимини янада ривожлантириш йўлидаги ишларида катта муваффақиятлар тилайди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси


Бошқа янгиликлар
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги
1762
27.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_31b8131d0f85af086670a56b.jpg)
Венгрия давлати Олий Аудит органи вакили Кристоф Ковач: "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси — намунавий иш олиб бораётган аудит ташкилоти"
767
24.05.2026
Ўзбекистон ва Озарбайжон Ҳисоб палаталари ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
909
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_803e686b67c15fd40f124d27.jpg)
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти аудити якунлари
1355
25.03.2026
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан мақсадли индикаторлар бажарилишини ўрганиш натижалари
1626
15.04.2026