08.04.2026
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва қайта жиҳозлаш бўйича аудит ўтказилди
Ҳисоб палатаси томонидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва қайта жиҳозлаш хизматини амалга оширган тадбиркорлик субъектларининг солиқ мажбуриятлари бажарилиши ўрганилди.
Республика бўйича 2023-2025 йилларда 4,5 млн та автотранспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилган, қайта жиҳозланган автотранспорт воситалари сони 937,3 мингтани ташкил этган.
Соҳада кўрсатилган хизматлар рақамлаштириш ҳамда ваколатли идоралар ўртасида электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилишида тизимли камчиликлар мавжудлиги таҳлил қилинди. Жумладан:
– ЙҲХХ ахборот тизими ва солиқ идоралари маълумотлар базалари ўзаро интеграция қилинмагани сабабли соҳада хизматлар ҳисоби тўлақонли йўлга қўйилмаган;
– техник кўрик ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларининг амал қилиш муддатига риоя этилиши рақамлашмаган;
– республика бўйича 65 та туман (шаҳар)да техник кўрикдан ўтказиш пунктлари ташкил этилмаган.
Ўрганиш натижасида:
-аниқланган камчиликларни бартараф этиш;
-соҳада фаолият юритувчи субъектларнинг ҳисобини юритиш;
-хизмат кўрсатишдан тушган нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш;
-солиқ тушумларининг тўлиқлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасига кўрсатма юборилди.
Шунингдек, фаолиятни такомиллаштириш ва келгусида бюджетга тушумларни ошириш юзасидан тавсиялар берилди:
Ҳусусан, мажбурий техник кўрикда носоз деб топилган автотранспорт воситаларида аниқланган носозликларни бартараф этиш ва қайта техник кўрикдан ўтиш муддатларини белгилаш;
– ЙҲХХ ахборот тизимида техник жиҳатдан малакаланган субъектлар тўғрисидаги маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш;
– техник кўрик ва транспорт воситаларини қайта жиҳозлашга оид кўрсатилган давлат хизматлари маълумотларини солиқ идоралари ахборот тизимига интеграция қилиш;
– техник кўрикдан ўтказиш марказлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда ташаббускор тадбиркорлик субъектларини жалб этиш орқали техник кўрикдан ўтказиш пунктларини ташкил этиш;
– техник кўрикдан ўтказиш ва қайта жиҳозлаш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг солиқ мажбуриятлари бўйича автокамерал тизими орқали назорат механизмларини жорий қилиш шулар жумласидандир.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4be405c3ebc8066be568db85.jpg)
Президент: “Ҳар бир қарор, ҳар бир хизмат, ҳар бир жараён фақат инсон манфаатига хизмат қилиши зарур”
1878
27.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/3b8500b8-2324-1f8c-9477-f91fd4905391.jpg)
Ижро интизомига бағишланган тақдимот
1646
17.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01cbf5ea35eaf722963c1dcc.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегацияси Латвия Республикаси Сеймига ташриф буюрди
342
18.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e57c2772e7746fb06c06b36f.jpg)
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш стратегияси ижроси аудитдан ўтказилди
290
05.01.2025
“Ахборот технологиялари аудити: рақамли муҳитда ахборот тизимларини баҳолаш, рискларни бошқариш ва назорат механизмлари” мавзусида конференциянинг биринчи параллел сессияси бўлиб ўтди
733
23.05.2026