10.09.2025
Банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди
Ҳисоб палатаси томонидан Давлат Раҳбари ҳузурида 2024 йил 16 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш борасида берилган топшириқлар ижроси ўрганилди.

Маълумот учун: Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 1 770 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.
Ўрганишда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар Дастурлар доирасида кредитларни ажратилиши ва улардан самарали фойдаланишда айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Масалан:
– инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига аҳолини бандлигини таъминлаш кўрсаткичи 70 фоизга ижро қилинган;
– Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича режа кўрсаткичи Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан ташқари бирорта ҳудудда бажарилмаган;
– “yangiish.mehnat.uz” электрон платформасига фуқароларнинг бандлиги таъминланганлиги хақида маълумотлар такроран киритилган;
– бандлиги таъминланган деб киритилган айрим фуқароларга ўрганиш даврида иш ҳақи ҳисобланмаган;
– доимий иш билан таъминланган айрим фуқароларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст иш ҳақи тўланган;
– доимий ишга жойлаштирилган деб кўрсатилган фуқароларнинг 5 фоизи ўрганиш кунида иш билан банд эмас;
– Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Молиявий оммабоплик” дастури доирасида режа кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида, банклар кесимида Ўзсаноатқурилишбанк, Миллий банк ва Халқ банки томонидан ижроси таъминланмаган.
Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлашда банклар фаолияти самарадорлигини янада самарали ташкил этиш юзасидан Ҳисоб палатасининг тегишли тавсиялари тақдим қилинди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_9623634b7a56bd040278a664.jpg)
Давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини олдини олишга бағишланган йиғилиш
1875
21.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_755184cf347420455fad5399.jpg)
Ўзбекистон – Туркия Олий аудит органлари муносабатлари янада мустаҳкамланди
1614
04.05.2025
2025 йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги бўлиб ўтди
1100
04.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ac2fde3e0cbb35d9dadc8c3d.jpg)
Хитой Бош аудитори Нанкинда таҳсил олаётган Ҳисоб палатаси ходимлари билан учрашди
603
29.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_21d16206331a394414cee7ce.jpg)
Олий таълим соҳасида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши устидан мониторинг
1660
10.07.2025