16.06.2025
Маҳаллий бюджетларнинг 2024 йил ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари ташқи аудити натижалари кенгашларда муҳокама қилинди
“Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонуни ва Бюджет кодексига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг 2024 йил ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари ташқи аудитдан ўтказилди.

Давлатимиз Раҳбари томонидан қабул қилинган ПФ-100-сонли Фармон билан маҳаллий бюджетлар ижроси тўғрисидаги Ҳисоб палатасининг хулосалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида Ҳисоб палатаси масъуллари иштирокида муҳокама қилиниши белгиланган.
Ҳисоб палатаси томонидан жорий йилнинг май-июнь ойларида Республикамизнинг барча ҳудудларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида тегишли муҳокамалар ўтказилди.
Жумладан, 2025 йилнинг 29 май куни Андижон вилояти Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. 30 майда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Шунингдек, 30 май – 12 июнь кунлари Халқ депутатлари Жиззах, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессияларида Ҳисоб палатаси масъуллари ушбу идоранинг маҳаллий бюджетларнинг 2024 йилдаги ижроси бўйича ҳисоботи тўғрисидаги масалалари бўйича сўзга чиқдилар.
Мазкур муҳокамалар давомида маҳалий бюджетлар ижроси жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликлар, ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан Ҳисоб палатасининг таклиф ва тавсиялари ташқи аудит хулосасида акс эттирилгани таъкидланди.
Шу билан бирга, Давлатимиз Раҳбарининг Фармонига мувофиқ, 2025 йилдан бошлаб биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудларга тақсимланган маблағлар бўйича маълумотларни тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этиши белгиланлиги юзасидан айтиб ўтилди.
Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий бюджетларга Давлат бюджети, Давлат мақсадли жамғармалари ва Халқаро молия институтлари ҳисобидан ажратилаётган маблағлар бўйича Фармон ижроси юзасидан сўровлар ва назоратнинг ўрнатилиши орқали бюджет маблағларидан оқилона, мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши ва шаффофликни кучайтирилишига эришилади.
Сессиялар очиқ муҳокама ва конструктив фикр алмашинуви шаклида бўлиб ўтди. Ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/508114cc-8816-0920-e9a8-bf1ccde7c6ce.jpg)
Президентга молиявий назорат режалари бўйича ахборот берилди
1149
19.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dae02bdf9af049ba9d4d653e.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
104
02.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0f843ff89edee2bc1d73beb4.jpg)
Ҳисоб палатаси ташқи меҳнат миграцияси соҳасида аудит ўтказди
672
01.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_21b102bf268798ed41c5cdfb.jpg)
Президентнинг Ўзбекистон халқига Рамазон табриги
485
17.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2f49ad92869913625dde407.jpg)
Халқаро конференция иштирокчилари Олимпия шаҳарчасидаги спорт тадбирларида иштирок этди
180
23.05.2026