11.08.2025
Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича ўқув семинари
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси “Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этди.

Унда Давлат молиявий назорат инспекцияси ва давлат ташкилотлари ички аудит хизматларининг 250 га яқин ходимлари иштирок этди.
Семинарда Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори билан тасдиқланган “2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепцияси” асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида самарали ички назорат тизимини жорий этиш масаласини таъкидлади.
С. Мирзаев келгусида ички аудит бўйича халқаро сертификатлаш тизимини йўлга қўйиш, ички аудит хизматлари ОАВда ўз фаолиятига оид ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб бориши ҳамда фуқаролар иштирокидаги аудитни кенгайтириш каби долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр билдирди.
Шунингдек, Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари томонидан давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида тақдимот қилинди.
Шу билан бирга, масъуллар томонидан “Давлат аудити” ахборот тизимидан фойдаланиш ҳолати ва уни янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Семинар интерактив мулоқот форматида ташкил этилди.
Фаолиятга оид юзага келаётган муаммолар бўйича томонларни қизиқтирган савол ва амалий таклифлар эшитилди.
Қайд этилган муаммоларнинг ечимлари юзасидан Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.


Бошқа янгиликлар
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва қайта жиҳозлаш бўйича аудит ўтказилди
348
08.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3a3f756dc577ee6fa1bb4538.jpg)
Президентимиз футбол бўйича миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди
138
23.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01897bf9acd5acd91ed6bcac.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
1227
29.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_345d86629c4439ff256c5604.jpg)
Қашқадарё вилоятига Ҳисоб палатаси вакили — Бош инспектор тайинланди
194
29.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_991ee989985432086c3115eb.jpg)
Ҳисоб палатаси делегацияси Хитой миллий аудит идорасининг рақамлаштириш фаолияти билан танишди
1114
14.09.2025