09.09.2025
Халқ банкида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратилиши масофавий аудитдан ўтказилди
Ҳисоб палатаси томонидан Халқ банкида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратилиши ҳамда муаммоли кредитларни ундирилиши масофавий аудитдан ўтказилди.

Маълумот учун: Дастурлар доирасида 2024 йилда банк томонидан 4 трлн сўмлик кредитлар ажратилган. Кредит олиб ижобий натижаларга эришган шахсларни такрор қўллаб-қувватлаш мақсадида 11 мингга яқин лойиҳа ташаббускорларига қўшимча 489 млрд сўм кредит маблағлари ажратилган. Дастур доирасида амалга оширилган ишлар натижасида 228 минг нафардан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланган.
Аудит давомида Дастурлар доирасида кредитларни ажратилиши ва улардан самарали фойдаланишда айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Масалан:
– кредитлар ҳисобидан сотиб олиниши кўзда тутилган товар (хизматлар) белгиланган муддатларда (10 кун ичида) етказиб берилмаган;
– кредитлар белгиланган муддатлардан кечиктириб (3 банк иш кунидан ўтиб) ажратилган;
– кредитлар самарадорлиги паст бўлган лойиҳаларга йўналтирилган;
– кредитлар мақсадсиз сарфланган, хусусан маблағлар нақдлаштирилган ёки маҳсулотлар етказиб берилмаган;
– қўшилган қиймат ва фойда солиғини тўламаслик мақсадида фуқаролар томонидан бир нечта корхоналар ташкил этилиб, йиллик тушумини 1 млрд сўмга етказмасдан фаолият юритган;
– дастурлар доирасида муаммоли кредит қарздорликлари ўтган йилга нисбатан кескин ошган;
– манфаатлар тўйнашувига йўл қўйиш ҳолатлари мавжуд бўлиб, банк ходимларига алоқадор шахсларга тегишли кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар юзага келган;
– қарз олувчининг иш жойи ва даромад манбаи мавжуд бўлсада муаммоли ёки балансдан ташқари кредитларини ундириш борасида етарли ишлар ташкил қилинмаган;
Аудит натижаларидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит ажратиш тизимини янада самарали ташкил этиш юзасидан Ҳисоб палатасининг тегишли тавсиялари тақдим қилинди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_917e73b3b80a3f68bc1183f9.jpg)
Ҳисоб палатаси ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда
2163
28.09.2025
Халқаро конференциянинг иккинчи куни “IT Park”да давом этди
216
23.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_186f354188813d2f30c91e61.jpg)
ХХV ИНКОСАИ кун тартибида сунъий интеллект технологияларини аудитда қўллаш масалалари
1327
30.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_af47320b0a0a27b80d826ef9.jpg)
Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ситуацион марказ”нинг жорий фаолияти
1218
03.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_27d2b760346033af84c45eb9.jpg)
“Яшил макон” лойиҳаси аудити
332
23.03.2026