Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

03.04.2026

Ҳисоб палатасида Бош инспекторлар учун ўқув-семинарлар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–252-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилган Ҳисоб палатасининг вакили- бош инспекторлар учун 3 кунлик чуқурлаштирилган ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Мазкур ўқув-семинарлар давлат органлари ва ташкилотларида янги жорий қилинган Ҳисоб палатасининг вакили сифатида фаолият юритувчи Бош инспекторларнинг касбий салоҳиятини ошириш, уларнинг вазифа ва ваколатларини чуқур англашини таъминлашга қаратилди.


Семинарлар давомида иштирокчиларга Фармонда белгиланган устувор вазифалар, хусусан:


- бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш; 


- қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва профилактика чораларини ташкил этиш; 


- давлат харидлари, инвестиция лойиҳалари ҳамда инфратузилма объектлари устидан мониторинг олиб бориш; 


- хавф-хатарларни баҳолаш ва таҳлил қилиш механизмларини жорий этиш йўналишларида атрофлича тушунчалар берилди. 


Шунингдек, бош инспекторларнинг асосий вазифалари, уларнинг ҳисобдорлиги ҳамда “Давлат аудити” дастурий комплексида ишлаш кўникмалари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. 


Ўқув-семинарларда замонавий ёндашувлар, жумладан, давлат аудити жараёнларини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва масофавий аудит имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Ушбу тадбирлар Бош инспекторлар фаолиятини самарали ташкил этиш, давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадига хизмат қилади. 


img-0
img-1img-2