23.03.2026
“Яшил макон” лойиҳаси аудити
Ҳисоб палатаси томонидан “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида амалга оширилган ишлар самарадорлиги аудитдан ўтказилди.

Аудит 2023-2024 йиллар ва 2025 йилнинг 9 ойини қамраб олган ҳолда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизими ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари мисолида ўтказилди.
Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизимидаги 79 та ўрмон хўжалиги балансида 7,1 млн га, шундан 4,2 млн га ўрмонли (71 фоизи ёки 3 млн га ўрмон) ва 2,9 млн га ўрмонсиз (72 фоизи ёки 2,1 млн га яйлов) ерлар мавжуд.
2021–2025 йилларда ўрмон хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар натижасида қўшимча 1,5 млн га (2019 йил ҳолатига – 3,2 млн га) ўрмонзор ва бутазор майдонлари ташкил этилган.
Шунингдек, 6,1 минг тонна дарахт ва буталар уруғи, 599,1 млн дона дарахт ва буталарнинг ниҳол ва кўчатлари етиштирилган ҳамда 10,7 минг га майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилган.
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, маблағлардан оқилона фойдаланишда бир қатор камчиликлар аниқланди. Жумладан:
– ўрмон хўжаликларида ходимларга муносиб меҳнат ва моддий-техник шароитлар етарли даражада яратилмаганлиги;
– ўрмон қўриқчилари учун ўрмонларда ҳар йили камида 50 тадан ўрмончилар уйи ва кузатув минораларини қуриш вазифаси белгиланган бўлсада, меъёр бўйича ташкил этилмаганлиги;
– ўрмон хўжаликларида ўрмон муҳофазасига масъул ишчилар махсус транспорт воситалари, асбоб-ускуналар (бинокль, дрон, рация, видеокузатув ва б.), кийим-бош билан етарли таъминланмаганлиги;
– “Яйловлар тўғрисида”ги Қонунга асосан яйловларда геоботаник тадқиқотлар етарли амалга оширилмаганлиги;
– ўрмон хўжаликлари фонди ҳисобидан чиқарилган ер майдонида кўзда тутилган лойиҳалар бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги;
– ўрмон фонди ер майдонларини ижарага бериш жараёнларида белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилинмаганлиги оқибатида ижара тўлови интизоми таъминланмаганлиги;
– дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, бунда “Яшил ҳудуд” корхонаси имкониятларидан самарали фойдаланилмаётганлиги кўрсатиб ўтилди.
Аудитда “Яшил макон” лойиҳаси ва ўрмонларни бошқариш тизимида самарадорликни ошириш мақсадида тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f3c009b9c3443b252646fc13.jpg)
Маҳаллий бюджетларнинг 2024 йил ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари ташқи аудити натижалари кенгашларда муҳокама қилинди
1415
16.06.2025
Давлат аудит соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
1080
11.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/d69747ba-19a9-3e41-3bf0-7e36f941a99a.jpg)
Халқаро аудит стандартлари асосида аудитни ташкил этиш мавзусида амалий семинар
1421
29.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/b6731ea1-091c-1ea0-a412-dbabadcee942.jpg)
Ҳисоб палатаси ходимлари учун ACCA ўқув дастури йўлга қўйилди
1514
02.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4e5e94d31f5bcec320360868.jpg)
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик
2352
29.09.2025