20.06.2025
Хавфларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича семинар
Ҳисоб палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижроси доирасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хавфларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйилишини таъминлаш мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 250 нафарга яқин ички аудит, молия-иқтисод, коррупцияга қарши курашиш тузилмалари раҳбарлари ҳамда Хавфларни бошқариш қўмитаси аъзолари иштирок этди.
Семинарда Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари хавфларни аниқлашда ушбу идоранинг “Масофавий назорат” маркази ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳамда ички назоратни самарали ташкил этиш тўғрисида тушунтиришлар берди.
Тадбир интерактив мулоқот форматида ташкил этилди.
Хавфларни бошқариш қўмитаси фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, хавфларни аниқлашда ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида ички назоратни ташкил этишга оид муаммолар бўйича томонларни қизиқтирган савол ва амалий таклифлар эшитилди.
Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходимлари томонидан мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.


Бошқа янгиликлар
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг тиббиёт ташкилотлари олдидаги қарздорлиги ўрганилди
429
26.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_991ee989985432086c3115eb.jpg)
Ҳисоб палатаси делегацияси Хитой миллий аудит идорасининг рақамлаштириш фаолияти билан танишди
1695
14.09.2025
Халқаро конференция иштирокчилари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар
979
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7c098013d043bb550d110d54.jpg)
Қирғизистонда “Давлат аудитининг мустақиллигини таъминлаш” мавзусидаги семинарга мезбонлик қилди
2137
04.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_bfe30f197bbbcf993183b25e.jpg)
Ҳисоб палатаси вакили АҚШ Федерал резерв тизимининг халқаро ўқув семинарида иштирок этди
621
21.07.2026