Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик
Муҳтарам Ватан ҳимоячилари, азиз юртдошлар!
Сизларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Муҳтарам Ватан ҳимоячилари, азиз юртдошлар!
Сизларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.
Халқимиз сизлар каби мард ҳарбийларимиз тимсолида Ватанимизнинг кучли ва ишончли қалқонларини кўради.
Ватанимиз ҳимояси, юртимиз тинчлиги, қонунларимиз устуворлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган машаққатли ва фидокорона меҳнатларингизни чуқур ҳис этмоқдамиз.
Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришаётган барча ютуқларимизда Қуролли Кучларимиз сафларида шараф билан фаолият юритаётган ҳарбийларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.
Юртимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги, халқимиз тинчлик ва тотувлигини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз мудофаа қобилиятини юксалтиришда биз сиз азизларга таянамиз.
Сизларга бугунги қутлуғ байрам муносабати билан мустаҳкам соғлиқ-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилаймиз. Юзингиз ҳамиша ёруғ, куч-ғайратингиз янада зиёда бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси
Бошқа янгиликлар
Ҳисоб палатасида Бош инспекторлар учун ўқув-семинарлар ташкил этилди
03.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dd022c70a6bc8065769722fa.jpg)
Ўзбекистон – Хитой Олий аудит органлари Ишчи гуруҳининг учрашуви
29.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_68a7cdc1c09a76695e5ea8b6.jpg)
Уй-жойларни ҳисобга олиш ва маҳаллий бюджет даромадларини ошириш имкониятлари ўрганилди
02.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6f6323e95487361fe5d47b45.jpg)
ХХV ИНКОСАИ доирасида Ҳисоб палатаси делегациясининг икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди
30.10.2025
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасидаги вакант лавозимларга танлов ўтказиш бўйича ЭЪЛОН
30.09.2026