13.07.2026
Давлат идораларида ижро интизомига бағишланган ўқув семинарлар бошланди
Ҳисоб палатаси ташаббуси билан 11 та вазирлик ва идораларда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини муддатида ва сифатли ташкил этиш, вазирлик ва идоралар ходимларининг соҳага оид билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда мунтазам ривожлантириб бориш мақсадида услубий-амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари бошланди.

Хусусан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида “Ijro.gov.uz” идоралараро ягона электрон тизимида ишлаш ва ижро интизомини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирларда Ҳисоб палатаси масъул ходимларидан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги мутахассислари, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад қонунчилик ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросининг 2026 йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича ҳолатини таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни муҳокама этиш ҳамда йилнинг иккинчи ярим йиллигида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини таъминлаш соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Президент фармонлари ва қарорларининг мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга “Ijro.gov.uz” тизимида топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, ижро натижаларини етарлича асосланган маълумотлар билан расмийлаштириш, ижрони самарали назорат қилиш ҳамда амалиётда учраётган камчиликларнинг олдини олиш юзасидан амалий тавсиялар тақдим этилди.
Семинар якунида 2026 йилнинг иккинчи ярим йиллигида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш, ижро интизоми устидан кундалик назоратни кучайтириш, раҳбарларни мунтазам хабардор қилиб бориш ҳамда масъул таркибий бўлинмалар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Тадбирлар қолган вазирлик ва идораларда 28 июлгача давом этади.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_19ef958e33e7204b96fe2908.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2024 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи
3347
29.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ab2441d04b3efc532dcd0366.jpg)
Ташаббусли бюджет лойиҳалари самарадорлиги бўйича ўрганиш натижалари
864
12.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2f49ad92869913625dde407.jpg)
Халқаро конференция иштирокчилари Олимпия шаҳарчасидаги спорт тадбирларида иштирок этди
846
23.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/27151d48-0f60-0f79-41a2-a45d0b89f967.jpg)
Тежамкорлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган семинар
2026
05.02.2025
Рақамли тўловлар ва мобил банк хизматларида киберхавфсизлик бўйича семинар
2108
17.07.2025