16.11.2025
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли юртдошлар! Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси Сизларни 18-ноябр – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этади!

Давлат байроғимиз – халқимизнинг эрки, мустақиллиги, миллий ўзлигимиз ва буюк мақсадларимиз тимсолидир.
Ундаги ранглар ҳамда рамзлар аждодларимизнинг бебаҳо меросини, бугунги бунёдкорлик йўлимизни ва келажак авлодларга бўлган ишончимизни мужассам этади.
Ҳар бир ватандошимиз қалбида фахр-ифтихор уйғотадиган бу муқаддас тимсол бизни юксак бирликка, юрт равнақи йўлида масъулият билан хизмат қилишга чорлайди.
Ҳисоб палатаси жамоаси ҳам қатъий масъулият ва фидойилик билан давлат буджети ва давлат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, иқтисодиётимиз барқарорлиги ҳамда халқ фаровонлигини ошириш йўлида хизмат қилишни давом эттирмоқда.
Ушбу қутлуғ кунда барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик ва хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.
Давлат байроғимиз доимо баландларда ҳилпираб, Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларимизга мададкор бўлсин!
Байрам муборак, азиз юртдошлар!
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси

Бошқа янгиликлар
Cолиқсиз тушумларнинг бюджетга ҳисобга олиниши бўйича мувофиқлик аудити
937
07.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5f9b7e07a9ac334169379d09.jpg)
Давлат аудити соҳасида янги таълим имкониятлари яратилмоқда
795
07.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f9a7b488532e6edb6dfa44f0.jpg)
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга олиб чиқилади
1280
12.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_19ef958e33e7204b96fe2908.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2024 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи
3347
29.09.2025
Латвиялик аудиторлар томонидан Ҳисоб палатасида тренинглар ўтказилди
2021
27.05.2025