20.05.2026
Ўзбекистонда давлат аудити соҳаси учун янги авлод кадрларини тайёрлаш тизими йўлга қўйилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат аудити соҳасига иқтидорли ёшларни мақсадли йўналтириш, етук ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор аввал хабар қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–252-сон Фармони ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, давлат аудити соҳасида халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибалар асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этади.
Қарорга мувофиқ, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳуқуқий мақоми факультетга тенглаштирилган Давлат аудити олий мактабига қабул тартиби белгиланди.
Шунингдек, “Давлат аудити” бакалавриат таълим йўналиши учун ўқув дастурлари дунёнинг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Higher Education (THE) рейтингларида соҳалар бўйича биринчи 300 таликка кирган олий таълим муассасалари тажрибаси асосида ишлаб чиқилади.
Қарор билан давлат аудити соҳасига иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва мақсадли тайёрлаш бўйича янги механизмлар ҳам жорий этилмоқда. Хусусан, “Давлат аудити” таълим йўналишини танлаган абитуриентлар учун чет тили бўйича камида В2 ҳамда математика фанидан камида В даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиш талаби белгиланди.
Бунда тегишли сертификатларга эга абитуриентлар чет тили ва математика фанлари бўйича тест синовларидан озод қилиниб, фақат она тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан имтиҳон топширади.
Қарор давлат аудити тизими учун рақобатбардош, замонавий билим ва кўникмаларга эга, халқаро стандартлар асосида ишлай оладиган профессионал кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга, давлат аудити соҳасида таълим, илмий-тадқиқот ва амалиёт интеграциясини кучайтириш, ёшларнинг ушбу соҳадаги қизиқиши ва иштирокини ошириш бўйича кенг қамровли тарғибот ишлари амалга оширилади.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_677681865e7ae457868e1370.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси жамоаси Туркиядаги тренингларда иштирок этди
2249
06.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_9623634b7a56bd040278a664.jpg)
Давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини олдини олишга бағишланган йиғилиш
2607
21.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0209e740fd8485c962029a4d.jpg)
Қурилиш материаллари соҳасини ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди
760
25.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/508114cc-8816-0920-e9a8-bf1ccde7c6ce.jpg)
Президентга молиявий назорат режалари бўйича ахборот берилди
1655
19.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e783e1bc449a85f7e470f997.jpg)
Ҳисоб палатаси вакиллари INTOSAI давлат харидлари аудити бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилишида иштирок этди
652
07.07.2026