07.09.2025
Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари бўйича семинар
Ҳисоб палатаси томонидан “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва назорат қилиш тартиб-тамойиллари” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Унда 40 дан зиёд вазирлик ва идоралар, буюртмачи ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 500 дан зиёд масъул бўлинмалари ходимлари иштирок этди (офлайн ва онлайн шаклда).
Семинарда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бош прокуратура, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш маркази” ДУК вакиллари томонидан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришдаги жараёнлари ҳақида фикр юритилди.
Ҳисоб палатаси масъуллари томонидан дастурларни амалга ошириш ва назорат қилишда кузатилаётган муаммолар, мавжуд камчиликларга урғу берилди.
Иштирокчилар Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган рискларни ўрганиш ҳолатларига қаттиқ эътибор қаратиш кераклиги айтилди.
Тадбир конструктив форматда бўлиб ўтди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_186f354188813d2f30c91e61.jpg)
ХХV ИНКОСАИ кун тартибида сунъий интеллект технологияларини аудитда қўллаш масалалари
1998
30.10.2025
Хитой Миллий аудит идораси делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
2402
11.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_87181be0ae8060a65233a140.jpeg)
Ўзбекистон ва Россия Президентлари мамлакатимизда АЭСнинг биринчи энергия блоки қурилишига старт бердилар
878
06.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f9a7b488532e6edb6dfa44f0.jpg)
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга олиб чиқилади
1281
12.03.2026
Ҳисоб палатаси ходимлари ва Давлат аудити олий мактаби талабаларининг илк учрашуви бўлиб ўтди
381
21.09.2026