22.05.2026
Мисрлик аудитор: “Сунъий интеллект ва рақамли аудит давлат аудитини янги босқичга олиб чиқади”
Тошкент шаҳрида “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро конференция доирасида иштирок этган Миср Олий аудит органи вакили Карим Исмоил Азизиддин тадбирнинг аҳамияти ва давлат аудитини рақамлаштириш бўйича Миср тажрибаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг таъкидлашича, конференция давомида муҳокама қилинган катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data), рақамли трансформация ва сунъий интеллектга асосланган аудит ёндашувлари бугунги кунда Олий аудит органлари учун энг долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади.
Ушбу тадбирда кўтарилган мавзулар, айниқса давлат аудитининг замонавий босқичида катта аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда ҳукумат тизимларининг аксарияти рақамли трансформация бўйича сезиларли натижаларга эришмоқда. Шу шароитда анъанавий аудит усулларидан рақамли аудит ва сунъий интеллектга асосланган таҳлил механизмларига ўтиш аудит самарадорлигини оширишга хизмат қилади, — дейди Карим Исмоил.
Конференцияда Мисрлик эксперт томонидан ўз мамлакатининг ушбу соҳадаги амалий тажрибаси тақдим этилди.
Жумладан, тақдимотда Мисрда сунъий интеллектни бошқариш тизими, уни давлат бошқаруви жараёнларига жорий этиш, сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш стратегияси ҳамда мамлакат Олий аудит органининг беш босқичли модели ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, аудит жараёнларида сунъий интеллект технологиялари ва рақамли воситалардан фойдаланиш орқали таҳлил сифати, тезкорлик ва қарор қабул қилиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалий ёндашувлар тақдим этилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат аудити ва молиявий назорат тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифалари ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
Тадбирнинг асосий мақсади — давлат аудити соҳасида рақамли технологиялар, Big Data ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича халқаро тажриба алмашиш, ёш аудиторларнинг рақамли таҳлил кўникмаларини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Конференция Осиё Олий аудит органлари халқаро ташкилоти (АЗОСАИ) платформасида ўтказилиб, унда аъзо давлатлар ва халқаро экспертлар иштирокида давлат аудитининг келажагига оид илғор ёндашувлар муҳокама қилинмоқда.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4f7ce4016a9a46726decf0a9.jpg)
“Ўзаэронавигация маркази“ фаолияти самарадорлиги: таҳлиллар, муаммолар ва таклифлар.
606
16.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b11a867f7516bed652aa2890.png)
Тошкентда Давлат аудитини рақамлаштириш ва сунъий интеллектга бағишланган халқаро конференция ўтказилади
1145
17.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_24c7bc6272f538286fe1870d.jpg)
Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича семинар
3349
11.08.2025
Ўзбекистон ва Озарбайжон Ҳисоб палаталари ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
909
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_bf021d1c61966e1910bc06ca.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди
3580
29.06.2026