04.09.2025
2025 йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги
2025 йилнинг 1–4 сентябр кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида “2025-йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги” (Asian Evaluation Week) бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Хитой Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкил этилди.
Бу йилги мавзу – “Инқирозларни бошқариш: муваффақиятлар асосини яратиш”.
2025 йилги тадбирларда Осиё-Тинч океани минтақасининг молиявий ва академик доираларидан 200 дан зиёд ривожланиш бўйича халқаро экспертлар иштирок этди. Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси шўъба мудири Ш. Маматкулов ҳам қатнашди.
Осиё баҳолаш ҳафталиги ўзининг 10-йиллик тарихи давомида билим ва ҳамкорликни ривожлантириш учун долзарб ва самарали форум сифатида хизмат қилмоқда.
2025-йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги доирасида кўплаб долзарб йўналишларда тематик сессиялар бўлиб ўтди:
1) Инклюзивлик;
2) Технология ва инновациялар;
3) Иқлим ўзгариши;
4) Бошқарув ва мамлакатни баҳолаш тизимлари;
5) Хусусий секторда баҳолашнинг роли.
Ҳафталикда ушбу соҳаларда миллий салоҳиятни ошириш бўйича Осиё ҳукуматлари ва БМТ агентликлари (Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси) вакиллари томонидан муҳокамалар ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириш бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Европа инвестиция банки, Осиё инфратузилма инвестиция банкининг мослашувчан стратегиялари ва инновациялари ўрганилди.
Шу билан бирга, иштирокчилар Хитойнинг “яшашга яроқли шаҳарлар” лойиҳалари самарадорлигини бошқариш ва баҳолаш соҳасидаги амалий тажрибаси билан танишди.
2025-йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги кўплаб халқаро ва миллий экспертларни бирлаштирган тажриба алмашиш платформаси сифатида ўз ишини якунлади.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e43c61515b4e96cd19957512.jpg)
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик
1007
13.01.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d3f055e2138c042630c9c321.jpg)
Президентга рақамли технологиялар соҳасидаги режалар тақдимот қилинди
1846
30.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/d69747ba-19a9-3e41-3bf0-7e36f941a99a.jpg)
Халқаро аудит стандартлари асосида аудитни ташкил этиш мавзусида амалий семинар
1577
29.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_10eb4852592b5a4e932300da.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
1103
28.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d97c03bfd72f20e544d74f68.jpg)
Ҳисоб палатасининг фаолияти янги сифат босқичига чиқмоқда
3204
18.12.2025